UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!  173 01:51А Серия. Алекс Сандронинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади, "Интер" меҳмонда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  0 01:42А Серия. Пандев дублга эришган, Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" жанговар дуранг қайд этди  0 01:33Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"сида ишончли ғалаба, "Боруссия" Мёнхенгладбахда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1 00:54Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди  2 00:33Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради   3 00:15Ла Лига. "Севилья" ғалабага эришиб, жадвалда "Барса"ни ортда қолдирди, "Осасуна" "Валенсия"ни енгди  1 00:05Ла Лига. "Кадис" – "Реал Мадрид": Марсело, Бланко ва Родриго асосийда!   13 00:02АПЛ. Сон сўнгги дақиқада пенальтидан гол уриб, "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди   3 23:45МДҲ давлатларида яшовчилар учун: АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувини ЖОНЛИ ТОМОША қилинг  6 23:37АПЛ. "Астон Вилла" – "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум!   8 23:30А Серия. Ибрагимовичсиз "Милан" ўз уйида "Сассуоло"га мағлуб бўлди, Распадоридан дубль  5 23:26А Серия. "Ювентус", "Интер" ва бошқа клубларнинг асосий таркиблари билан танишинг   3 23:16А Серия. "Женоа" – "Беневенто". Бошланғич таркиблар!  26

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди

АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Челси – Манчестер Юнайтед 0:0

"Стэмфорд Бриж"

Челси – Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Чилуэлл, Зиеш (Вернер, 78), Ковачич, Маунт, Канте, Хадсон-Одои (Джеймс, 46), Жиру (Пулишич, 65).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Уан-Биссака, Магуайр, Бруну Фернандеш, Джеймс, Фред, Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Марсьяль, 79).

Огоҳлантириш: Фред (50), Чилуэлл (62), Магуайр (79).

Челси

Премьер-лига . 26-тур

28/02/2021, 20:30

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Stamford Bridge, 0 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
46'  Каллум Хадсон-Одои (Рис Джеймс)
62'  Бен Чилуэлл
65'  Оливье Жиру (Кристиан Пулишич)
78'  Хаким Зиеш (Тимо Вернер)
50'  Фред
79'  Мэйсон Гринвуд (Антони Марсьяль)
79'  Харри Магуайр

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди ва иккинчи поғонада қолди.

90+3. Ковачичнинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

90+1. Ўйин темпи паст. Гол кўришимиз эхтимоли юқори эмас.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Мактомини вазиятни йўққа чиқарди.

86. Пулишич марказдан дарвозани нишонга олди. "Челси" яна бир хавфли вазиятни кўкка совурди.

83. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Рис Жеймснинг қанотдан Вернер томон тўпни узатди. Линдельоф таваккал қилди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

79. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар бўлди. Вернер ҳамда Марсьяль ўйинга қўшилди. Икки томон ҳам ғалабани истамоқда.

74. Ковачич узоқ масофадан зарба бериб, Де Хеани текшириб кўрди. Аммо Давид тўпни ишонч билан ушлаб олди.

72. "Юнайтед"нинг босими ҳам ортда қолди. Ўйин марказга кўчди.

68. ЗАРБАААААААА!!! Фреднинг айланма зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!!!

63. "Юнайтед"да яна бир хавфли ҳужум. Рэшфорднинг зарбаси оддий чиқди ва Менди тўпни ушлаб олди.

61. ЗАРБАААААА!! Мактоминининг кучли зарбасини Менди қайтарди!!!

60. ЗАРБАААААА!! Гринвуднинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди!!!

59. Канте жарима майдончаси ташқарисидан МЮ постини нишонга олиб кўрди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

56. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо Жеймснинг қанотдан МЮ дарвозаси ёнига узатилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.

52. Дэн Жеймснинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

49. ЗАРБАААААА!!! Зийечнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди. Қайтган тўпни Жеймс дарвозага киритмоқчи бўлди. Шоу тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Юнайтед"да ажойиб вазият юзага келганди. Рэшфорд тўпни тўхтатганидан кейин Канте тўпни бурчакка чиқариб юборди.

41. Брунунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

40. Гринвуд марказда қоидани бузгани учун тўп лондонликларга олиб берилди.

36. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Хадсон-Одоининг ҳаволатиб узатган тўпига Жиру бор кучи билан сакради. Тўпга бироз тегинган Оливьенинг зарбасига аниқлик етишмади.

32. Де Хеа тўпни оширишда қўпол хато қилди. Аммо Оливье Жире вазиятдан фойдалана олмади.

28. "Челси" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Зийеч жуда оддий нуқтада тўпни аутга тепиб юборди.

22. ЗАРБАААААА!! Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ кетди.

20. Ўйин сурати тенглашди.

15. ВАР ишга тушди. "Челси" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин эди. Аммо бош ҳакам бу вазиятга пенальти берилмади.

14. ЗАРБАА!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Менди уриб юборди.

13. Маунт ўз жарима майдончаси ёнида Мактоминини йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди. Тўп олдида Рэшфорд.

12. Энди "Юнайтед" рақиб ярим майдонига ўтди. Рэшфорд ҳужум марказидаги паст бўйли Жеймс томон ҳаводан тўпни узатди. Тўп анчагина юқоридан ўтиб кетди.

9. "Челси" ҳужумда. Ўнг қанотдан марказ томон узатилган тўп Магуайрдан ўтиб кетди. Линдельоф бурчакка чиқариб юборди.

7. Маунт МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди ва зарба берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

2. "Челси"да вазият. Маунтнинг қанотдан оширган тўпи Жируга мўлжалланганди. Линдельоф вазиятни бартараф қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр туришибди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Яқин вақтлар ичида "Стэмфорд Бриж" стадионида АПЛ 26-турининг марказий баҳсига старт берилади. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+6   
28 фев 23:29:34
Shakirov
de xea yaqqol goldan qutqarib qoldi, chelsi yutib ketardi ))))
+6   
28 фев 22:30:35
Inspektor Juber
Chelsiga omad!!!!
+5   
28 фев 23:30:49
Shakirov
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jiruni urniga Drogbaday yaxshi xujumchi topmasak bumaydi. Olg'a Chelsi
Holland chelsiga keladi, ko'ngilni to'q qilavering )))
+4   
28 фев 23:27:18
CH E L S E A
Demak durranga loyiq öynadi ikkala jamoa ham...
+4   
28 фев 21:29:56
ФУТБ0Л
Чиройли уйин кутамиз иккала жамоадан
+4   
28 фев 21:29:40
Дилмурод Назиров
Олга МЮ биз сен биланмиз содик мухлислар...
+3   
28 фев 22:29:33
Sogdiona
МЮ олгаааааа
+3   
28 фев 22:29:21
Muxtoriy
Ikala jamo ham yaxshi tayorgarlik kuribdi uyinga MU ga omad nima bulsayam yutsa buldi.
+3   
28 фев 21:46:51
Isroiljon Qosimov
Илойим светни ўчирган қўлинг акашак бўлсин
+2   
28 фев 23:33:33
Shakirov
Anvarjon2186 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Huddi Mendi kabi...
mendy osonroq vaziyatni qaytardiyu, lekin de xea qaytargan vaziyat murakkab edi
+2   
28 фев 23:25:20
Шахобиддин Мухаммад
Бу ҳисоб Ливерпулга қўл келиб 4ликка яқинлашиб олиши мумкин (бир кун келиб шундай дейман деб ўйламагандим)
+2   
28 фев 23:09:54
11 АВ ГРУСТЬ.1979
Шижоат зур у .Аммо иккови команда хам дарвозани каердалигини тополмаяпти
+2   
28 фев 21:58:31
Doniyorov Muhammad
Chelsidan g‘alaba kutamiz, Chelsiga omad !
+2   
28 фев 21:53:12
jaxa.Navoiy.alves
sulsherning myusiga omad agar lampard bo‘ganda unga ham omad tilagan bo‘lardim
+2   
28 фев 21:32:08
Yahyo
Svetinga xoyyam, itlar.."Yashasin yangilangan O'zbekiston"
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика