UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  13 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6

АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" ва бошқа ўйинлар учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" ва бошқа ўйинлар учун превью

Теглар :  АПЛ Превью
Бугун Англия чемпионатида "Эвертон" - "Вест Бромвич" ўйини билан 2-тур баҳслари старт олади.

Демак, қуйида муҳим ўйинлар превьюси билан танишинг.

    19.09 21:00 (Тошкент вақти) “Манчестер Юнайтед" – "Кристал Пэлас"

МЮ Европа Лигасидаги иштироки боис 1-турда қатнашмаганди. Эндиликда МЮнинг мавсумдаги дастлабки ўйини "Кристал Пэлас"га қарши кечади.

"Манчестер Юнайтед" ушбу трансфер ойнасида нисбатан пассив кўринди. Манкунианлар фақат Донни ван де Бекни харид қилишди. Бошқа кучайтиришлардан ижарадан қайтганлар – Маркос Рохо, Крис Смоллинг ва Дин Хендерсонни келтириб ўтиш мумкин. Шунингдек, МЮ сотувлар билан ҳам шуғулланмади.

"Манчестер Юнайтед" мавсум олдидан битта ўртоқлик учрашувида иштирок этди. "Қизил иблислар" "Астон Вилла"га минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Бургутлар" 1-турда Заанинг голи эвазига "Саутгемптон"ни мағлуб этишга эришдилар (1:0) ва старт яхши бошланди. Лекин Рой Хожсон шогирдлари Лига Кубогида "Борнмут"га пенальтилар сериясида ютқазиб, турнирдан чиқиб кетдилар,

"Кристал Пэлас" мавсум олдидан бир нечта муваффақиятли синов-назорат баҳсларида иштирок этди. Бироқ рақиблар нисбатан кучсизроқ эди: "Миллуолл" (1:0), "Оксфорд" (2:1), "Чарльтон" (3:0) ва "Брондбю" (1:1).

Таркиблар бўйича

Сульшерда бир нечта муаммолар мавжуд. Жумладан, яқиндагина COVID-19'ни енгиб ўтган Поль Погба ҳали ўйнашга тайёр эмас.

"Юнайтед" бош мураббийи олдида яна бир мушкулот турибди, дарвозани ким қўриқлайди?  Ижарадан қайтиб, ўртоқлик ўйинида қатнашган Дин Хендерсонми ёки машғулотларга кечикиб келаётган Де Хеами?   

Донни ван де Бек расмий ўйиндаги дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Шов-шувли воқеаларда қатнашиб, диққат марказда турган Мейсон Гринвуд ўйинда иштирок этмаса керак. 

Аарон Уан-Биссака ўз собиқ клубига қарши ўйнашдан умидвор, аммо у мавсумолди йиғинни ўтказиб юборган, шу боис Брэндон Уильямс асосий таркибда ўйинга тушса, ажабланиб ўтирманг.

Жароҳат туфайли мавсум сўнгини ўтказиб юборган Люк Шоу сафга қайтган. Туанзебе эса ҳамон жароҳатланганлар рўйхати юқорисида турибди.

"Кристал Пэлас"даги хушхабарлардан бири – Мамаду Сако сафда эканлиги. 

22 ёшли ҳужумчи Эберечи Эзе МЮга қарши тўқнашувда дебютини нишонлаши кутилаётган бўлса, "Челси"дан ижарага олинган Миши Батшуайи ўз имкониятини кутмоқда.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

Ман Юнайтед” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Кристал Пэлас” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

57 та

38 (67%)

4:0, 5:1

8 (14%)

5:0

11 (19%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед" охирги 14 ўйинда ютқазмаган (Премьер-лига).

- "Кристал Пэлас" сўнгги 4 меҳмон ўйинида гол урмаган (Премьер-лига).

- МЮ сўнгги 19 ўйиндан 18 тасида "Кристал Пэласга мағлуб бўлмаган (барча мусобақалар). 

- "Кристал Пэлас" охирги 4 сафар учрашувида мағлубиятга учраган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед” (4-2-3-1): Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу - Бек, Мактоминей - Жеймс, Фернандеш, Рэшфорд - Марсьяль

"Кристал Пэлас" (4-4-2): Гуайта - Уорд, Куяте, Данн, Митчелл - Эзе, Маккарти, Макартур, Заа - Батшуайи, Айю

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Туанзебе, Жонс ("Манчестер Юнайтед"), Томкинс, Кэхилл, ван Анхолт, Фергюсон, Уикхэм, Тосун ("Кристал Пэлас") 

Сўроқ остида: Уильямс ("Манчестер Юнайтед"), Вудс ("Кристал Пэлас") 

    19.09 23:59 (Тошкент вақти) “Арсенал" – "Вест Хэм"

Микель Артетанинг иши ҳаммада ижобий таассурот қолдирмоқда. "Канонирлар" ҳимояда яхши ўйнаётгани, тўп назоратида анча тер тўкаётгани ва прессингга ўтишда юқори даражани кўрсатаётгани яққол намоён бўляпти, натижалар ҳам узоқ куттирмаяпти. Лондонликлар охирги 7 ўйинларидан 6 тасини ғалаба билан тугатдилар.

Дэвид Мойес ўз вазифасини удаллаган, яъни "Вест Хэм"ни АПЛда олиб қола олган. Бироқ шотландиялик АПЛ янги мавсумида истеъфога чиқиш бўйича фаворит саналмоқда. Барчаси қийин тақвим туфайли. Бундан ташқари, "Вест Хэм" афсуски, биринчи турдаёқ "Ньюкасл"га мағлуб бўлди (0:2).

Таркиблар бўйича

Микель Артета Гранит Жаканинг ҳолатидан хавотирда, у "Фулхэм"га қарши ўйинда оёғидан озроқ лат еган. Балки бугун марказда Дани Себальосни кўрармиз. 

Юқорида айтиб ўтганимиз, Артета ўтган ўйинга нисбатан қўл урадиган ягона ўзгариш бўлиши мумкин.

Алоҳида айтиш керакки, Давид Луиз, Шкодран Мустафи ва Пабло Мари сафда эмас.

Мойес учун асосий фигура саналувчи Мануэль Лансини секин-аста тикалниб бормоқда. 

Жек Уилшир ҳар доимгидек жароҳат сабабли ўйинда қатнашмайди.

Кубок ўйинида ёрқин ўйин намойиш этган Фелипе Андерсон ва Себастьян Алле  Пабло Форнальс ва Майкл Антонио ўрнига майдонда кўриниш беришлари мумкин. 

Ўйинга оид фактлар:

- "Арсенал" "Вест Хэм"га қарши охирги 11 уй ўйинидан 10 тасида ғалабага эришган (барча мусобақалар).

- "Арсенал" сўнгги 7 уй баҳсидан 6 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Вест Хэм" сўнгги 10 сафар ўйинидан 9 тасида ғалаба нималигини билмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Арсенал” (3-4-3): Лено - Холдинг, Габриэл, Тирни - Бельерин, эль-Ненни, Себальос, Мейтленд-Найлз - Виллиан, Ляказетт, Обамеянг 

"Вест Хэм" (4-2-3-1): Фабьяньский - Фредерикс, Диоп, Огбонна, Крессуэлл - Соучек, Райс - Боуэн, Нобл, Андерсон – Алле

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чемберс, Мари, Мустафи, Луиз, Смит-Роу, Мартинелли ("Арсенал"), Уилшир ("Вест Хэм")

Сўроқ остида: Сократис, Жака ("Арсенал") 

    20.09 16:00 (Тошкент вақти) “Саутгемптон" – "Тоттенхэм"

Моуринью охирги пайтларда катта қийинчиликларга учрамоқда. У "Эвертон"дан қабул қилиб олган мағлубиятни коронавирус ва ҳакамлар билан боғлади. 

Британ ОАвнинг хабарига кўра, ўша ўйиндан кейин Моуринью ва Алли ўртасида ўзаро низо келиб чиққан. 

"Тоттенхэм" Болгарияда кутилганидан ҳам ёмон ўйнади ва "Локомотив" Пловдивни қийинчилик билан ютди (2:1). 

Моуриньюни олдинда жиддий синов кутяпти, сабаби Ральф Хазенхюттль мураббийлигидаги "Саутгемптон" анча шаклланган жамоа. Хуллас, қизиқ баҳс гувоҳига айланамиз.

Таркиблар бўйича

"Саутгемптон"нинг асосий ўйинчиси Натан Редмонд Кубок ўйинида жароҳат олган ва унинг бўлажак баҳсдаги иштироки катта сўроқ остида.

Мусса Женепо яхши спорт формада эканлигини инобатга олсак, у асосий таркибда майдонга тушади.

Ральф Хазенхюттль шунингдек, Вестергор, Лонг ва Обафеми хизматидан фойдаланиши мумкин.  

"Тоттенхэм" "Локомотив" Пловдивга қарши ўйиндан кейин йўқотишларга йўлиқмади. 

Фақат Танганга жароҳат туфайли "Саутгемптон" билан ўйинда майдонга тушмайди, Серж Орьенинг ҳолати эса ўйиндан олдин баҳоланади.

"Тоттенхэм"нинг Болгариядаги ғалабасини таъминлаган Ндомбеле 11 таликдан жой олиши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

Саутгемптон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Тоттенхэм” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

128 та

39 (30%)

5:0

58 (45%)

8:0

31 (24%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Саутгемптон" охирги 3 уй ўйинида мағлуб бўлмаган (Премьер-лига).

- "Тоттенхэм" сўнгги 5 сафар учрашувидан 1 тасида мағлубиятга учраган (барча мусобақалар).

Тахминий таркиблар

"Саутгемптон” (4-4-2): Маккарти - Уокер-Питерс, Стивенс, Вестергор, Бертран - Смоллбоун, Уорд-Проуз, Ромеу, Женепо - Лонг, Ингз 

"Тоттенхэм" (4-3-3): Льорис - Доэрти, Алдервейрелд, Дайер, Дэвис - Ндомбеле, Хёйбьерг, Ло Чельсо - Моура, Кейн, Сон

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Армстронг ("Саутгемптон"), Танганга ("Тоттенхэм") 

Сўроқ остида: Салису, Редмонд ("Саутгемптон"), Орье ("Тоттенхэм")

    20.09 20:30 (Тошкент вақти) “Челси" – "Ливерпуль"

"Челси" ўтган мавсумни 4-ўрин билан тугатиб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасига эга чиқди.

Маълумотларга қараганда, Лэмпард шогирдлари ҳар бир ўйинда ўртача 1,82 та гол уради, чакки эмас.

"Аристократлар" янги мавсумни ҳам ажойиб бошлашди - "Брайтон" устидан ғалаба (3:1). 

"Ливерпуль" ўтган мавсумни узоқ йил кутилган чемпионлик билан тугатганидан хабарингиз бор, албатта. "Қизиллар" 38 ўйинда 32 ғалаба, 3 даранг ва шунча мағлубият қайд этишган.  

Клопп шогирдлари ЧЛ 1/8 финалида тўхтаган бўлса, Англия Суперкубогида "Арсенал"га ютқаздилар.

"Ливерпуль" АПЛ 1-турида "Лидс" билан жанг қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Лига дебютанти 3 марта ҳисобни тенглаштирди, аммо охирги дақиқалардаги Салоҳнинг муваффақиятли пенальтиси "Ливерпуль"га ғалабани олиб берди. 

Бугун шунчаки даҳшатли, марказий учрашув гувоҳига айланамиз. 

Таркиблар бўйича

Тиаго Силванинг елкасида жароҳати бор, аммо "Челси"даги дебютига тайёрми ёки йўқ билмаймиз, англиялик ҳамкасбларимиз эса бразилиялик ўйинда иштирок этмаслигини таъкидлашмоқда.

Жамоанинг яна бир янги аъзоси Бен Чилуэлл ҳамон сафда эмас ва аниқ ўйнамайди. Чап қанотда Сезар Аспиликуэта ёки Маркос Алонсо ҳаракатланиши кутилмоқда. 

Матео Ковачич дисквалификациясини ўтаб бўлди ва Жоржиньони захирага ўтиришга мажбур қилиш еҳтимоли мавжуд. 

Лэмпард ҳужум чизиғида 2 та форварднинг хизматидан фойдаланиши мумкин. Булар Вернер ва унга шерик сифатида Абрахам ёки Жиру.

"Ливерпуль" "Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантарани харид қилганидан хабарингиз бор, аммо у якшанба куни майдонга тушиши сўроқ остида.

Юрген Клопп жамоасида Чемберлендан бошқа ҳамма соппа-соғ.

Клопп фақат битта нарсага бош қотиряпти - "Стэмфорд Бриж"да 11 талик таркибда ким майдонга тушади? Вейналдум ёки Кейта? Кўпчилик, биринчиси, дея таъкидламоқда.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

Челси” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Ливерпуль” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

186 та

65 (35%)

6:1

79 (42%)

6:0

42 (23%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" сўнгги 48 баҳсидан 35 тасида ютқазмаган (Премьер-лига).

- "Челси" ўз майдонидаги озирги 6 ўйинда ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Кўклар" охирги 13 ўйиндан 11 тасида 2 тадан кам гол урмаган (Премьер-лига).

- "Қизиллар" сўнгги 3 ўйинда 3 тадан кам гол урмаган (Премьер-лига).

- "Челси" сўнгги 3 ўйинда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" охирги 4 учрашувда рақиб дарвозасига камида 2 та тўп киритган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Челси” (4-2-2-2): Кепа - Жеймс, Кристенсен, Зума, Аспиликуэта - Канте, Ковачич - Маунт, Хаверц - Абрахам, Вернер

"Ливерпуль" (4-3-3): Алисон, Арнолд, Гомез, ван Дейк, Робертсон - Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум - Салоҳ, Фирмино, Мане

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чилуэлл, Зиеш, Гилмор, ван Гинкел ("Челси"), Чемберлен ("Ливерпуль")

Сўроқ остида: Силва, Пулишич ("Челси")

    22.09 00:15 (Тошкент вақти) “Вулверхэмптон" – "Манчестер Сити"

АПЛ 2-турида "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Бу ўйин Пеп Гвардиола шогирдлари учун 2020/21 йилги мавсумдаги биринчиси бўлади.

"Вулверхэмптон" мавсум очилиш ўйинида "Шеффилд Юнайтед" билан беллашди ва ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (2:0). 

Биз бу баҳсда нафақат икки жамоа тўқнашувига, Хосеп Гвардиола ва Нуну Эшпириту Сантунинг тактик курашига гувоҳ бўламиз.  

Таркиблар бўйича

Хони - "бўрилар"ни хавотирга соладиган ягона жароҳатланган футболчи.

Марсал чап қанотда, латерал сифатида тўп тепиши кутилмоқда, Адама Траоре эса ўнг қанотдан жой олади.

Эмерик Ляпорт ва Рияд Марез спорт формасида камчиликлар кузатиляпти, улар мавсумолди жараёнларнинг катта қисмини ўтказиб юборишган ва COVID-19'га чалинишганди.

Серхио Агуэро ва Бернарду Силва ҳам ўйинни ўтказиб юборади.

Ёзда жамоага келиб қўшилган Натан Аке асосий таркибда майдонга тушиши, Ферран Торрес ҳам баҳсда иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

Вулверхмптон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Ман Сити” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

122 та

48 (39%)

8:0

47 (39%)

6:0

27 (22%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Сити" сўнгги 5 ўйинда ғалабага эришган (Премьер-лига).

- "Вулверхэмптон" сўнгги 7 уй ўйинидан 6 тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган (Премьер-лига).

- "Шаҳарликлар" охирги 7 ўйиндан 5 тасида гол ўтказиб юбормаган (Премьер-лига).

- "Манчестер Сити" сўнгги 5 учрашувда камида 2 та гол урган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Вулверхэмптон” (3-4-3): Патрисиу - Боли, Коуди, Саисс - Адама, Дендонкер, Моутинью, Марсал - Поденсе, Хименес, Нету 

"Манчестер Сити" (4-3-3): Эдерсон - Уокер, Гарсия, Ляпорт, Аке - де Брюйне, Родри, Гюндоган - Марез, Жезус, Стерлинг

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хони ("Вулверхэмптон"), Силва, Агуэро ("Манчестер Сити")

Сўроқ остида: Ляпорт, Марез ("Манчестер Сити")


Шунингдек, ушбу турда қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади:

19.09 16:30 "Эвертон" - "Вест Бромвич" 

19.09 19:00 "Лидс" - "Фулхэм" 

20.09 18:00 "Ньюкасл" - "Брайтон" 

20.09 23:00 "Лестер" - "Бёрнли"

21.09 22:00 "Астон Вилла" - "Шеффилд Юнайтед"      



Eplmanager.com. Бугун иккинчи тур учун дедлайн         


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика