АПЛ. Бош соврин "Энфилд"га етиб келди

Бугун "Ливерпуль" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади (Англия чемпионати, 37-тур).

Мазкур баҳс якунида Юрген Клопп жамоасига чемпионлик соврини топширилади. Шу туфайли "Энфилд" ўйингоҳига келтирилган АПЛ бош совринининг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Марҳамат, томоша қилинг.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" — "Челси" баҳси Тошкент вақти билан 00:15 да старт олади. 


Манба: twitter.com/premierleague