

Лигага алоқадор бўлган бир қатор юқори мансабли шахслар 20 клубнинг барчаси ўйинчиларнинг маошини 25 фоизга камайтириш борасида бир қарорга келишларини хоҳлашмоқда. Бу ҳақда "Sky News" маълумот тарқатди.
Яна бир вариант сифатида эса агар мавсум мухлислар билан давом эттирилса ўша пуллар спортчиларга тўлиқ қайтарилади, агар мавсумнинг қолган қисми мухлисларсиз ўтказилса унда қисман (йўқотилган 25 фоизнинг маълум қисми) қайтарилади.

Айни пайтда Премьер-лига клублари футболчиларнинг маошларига йилига жами 3 миллиард фунт сарфлашади.



