UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Ньюкасл" Сантосни сотиб олмоқчи  0 16:03ЖЧ-2022. Ўйиндан олдинги улкан кубок қаерга йўқолиб қолди? Ўзбекистонда буни тушунишмайди  6 16:02Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"  2 15:43МЮ Беллингем учун курашдан чиқиб кетди  1 15:21Гвардиолнинг агенти: "Лейпциг"ни тарк этишга шошилмаймиз"  2 15:02Футзал. Эртага кар-соқовлар ўртасидаги U-21 ЖЧ бошланади. Ўзбекистон Қозоғистон, Хитой ва Таиланд билан баҳслашади  0 14:43Тите: "Неймар – жамоа етакчиси. У бошқаларнинг ўйинини ҳам кучайтиради"  1 14:21"Барса" Муҳаммад Кудусни олиб келишни истайди  2 14:01Шоҳназар Норбеков "Қўқон-1912"ни тарк этди  4 13:56ЖЧ-2022 учрашувлари қаердан узатиб берилаётганини биласизми? Халқаро медиамарказ билан таништирамиз  1 13:40Неймар: "Жароҳат олганимдан кейин тун бўйи йиғлаб чиқдим"  3 13:28"Ливерпуль" катта ўзгаришлар ёқасида. Клубда нималар бўлмоқда?  5 13:19Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар  10 13:00Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг энг катта гонорари ва бошқа хабарлар  0 12:46Бенту: "Биз ўз услубимизга охиригача содиқ қолдик, бундан фахрланаман"  2

Шимолий Лондон қизил рангда. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Тоттенхэм"ни таслим қилди Янгиликлар

Шимолий Лондон қизил рангда. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Тоттенхэм"ни таслим қилди

Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс якунига етди.

Арсенал

Томас Партей - 20', Габриэль Жезус - 49', Гранит Джака - 67'

Премьер-лига . 9-тур

01/10/2022, 17:30

1
:
3
Тугади

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 31'

Стадион: Emirates Stadium, 60278 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
20'  Томас Партей
20'  Бен Уайт
49'  Габриэль Жезус
67'  Гранит Джака
67'  Габриэль Мартинелли
73'  Томас Партей (Альбер-Мбойо Локонга)
73'  Александр Зинченко (Киран Тирни)
78'  Вильям Салиба
80'  Мартин Эдегор (Фабиу Виейра)
80'  Габриэль Жезус (Эдди Нкетиа)
85'  Габриэль Мартинелли
89'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
31'  Гарри Кейн
62'  Эмерсон Апаресидо
71'  Клеман Лангле (Давинсон Санчес)
71'  Ришарлисон (Райан Сеcсеньон)
71'  Иван Перишич (Ив Биссума)
72'  Сон Хын Мин (Мэтт Доэрти)
75'  Пьер-Эмиль Хейбьерг (Оливер Скипп)
90'  Эрик Дайер

"Арсенал" – "Тоттенхэм" 3:1

"Эмирейтс"

Голлар: 1:0 – 20 Парти, 1:1 – 31, пенальти Кейн, 2:1 – 49 Габриэл Жезус, 3:1 – 67 Джака.

"Арсенал" – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 89), Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 73), Джака, Парти (Локонга, 73), Эдегор (Фабиу Виейра, 80), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 80), Мартинелли.

"Тоттенхэм" – Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле (Санчес, 71), Ромеро, Перишич (Биссума, 71), Хейбьерг (Скипп, 75), Бентанкур, Сон Хын Мин (Доэрти, 72), Кейн, Ришарлисон (Сессеньон, 71).

Огоҳлантиришлар: Салиба (78), Мартинелли (85).

Четлатиш: Эмерсон (62).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. "Арсенал" бошқа гол урмоқчи эмас, шу ҳисобга рози, "шпорлар" эса прессинг уюштиришмоқда.

77. "Тоттенхэм" бир киши камлиги туфайли ўз ярим майдонини тарк этиши жуда қийин бўлмоқда.

72. "Арсенал" устози Микель Артета ёшларга имкон бериш учун Локонга ва Тирниларни майдонга туширди.

67. ГОООЛ! 3:1! ЖАКАААА! Гранит Жака тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва ерлатиб кучли зарба берди. Льорис бундай зарбага тайёр эмасди.

62. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Эмерсон Рояль кераксиз жойда Мартинелли оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди.

59. Хёйберг ҳам Парти каби зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.

58. "Арсенал" "шпорлар"ни ўз жарима майдончасига қамаб, кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

53. ЗАРБААА! Қанотдан узатилган тўпни Жезус бош билан дарвозага буришга уринди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

49. ГОООЛ! Сака қанотдан марказроққа ўтди ва "Тоттенхэм" дарвозасининг узоқ бурчгагига зарба беришга уринди, Льорис тўпни қайтарди, бироқ Уго қайтарган тўпни Жезус эгаллаб олди ва бўш дарвозани нишонга олди. 2:1!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Жезус рақиб жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди ва дарвозага зарба берди. Льорис тўпни қайтарди, ҳимоячилар эса хавфни бартараф этиш учун тўпни тепиб юборишди.

38. ЗАРБААА! Перишичнинг қанотдан узатган тўпини Кейн бош билан дарвоза томонга йўллади, аммо тўп посбоннинг қўлига бориб тушди.

34. Салиба ҳимояда рақибларини алдашга уриниб, жамоадошларининг мазасини қочираётганди, мезбонлар бахтига финтлар муваффақиятли якун топди. Операторлар стадионда "Арсенал" афсонаси Тьерри Анри ўтирганини аниқлашди.

31. ГОООООЛ! ХАРРИ КЕЙН! Дарвозабон билан кечган дуэлда Кейн ғолиб чиқди. У 11 метрлик нуқтада турган тўпни ўртага тепди.

29. ПЕНАЛЬТИ! Сон Хён Мин катта тезликда ҳимоячилардан қочиб, тўпни Ришарлисонга узатди, бразилиялик рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди ва ҳакам хуштак чалиб, 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди.

28. Перишииич! Иваннинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

27. "Шимолий Лондон дербиси"нинг дастлабки 26 дақиқаси "тўпчилар"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.

24. "Арсенал" голдан кейин ҳимояланмаслигини ва ҳужум қилишда давом этишини кўрсатиб қўймоқда, "Тоттенхэм" эса қарши ҳужумларга умид қилмоқда.

20. ГОООООООЛ! ТОМАС ПАРТИ!!! Парти Уайт узатган тўпга зарба бериб, тўпни рақиб дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди. ФАНТАСТИКА!

17. ЖАКААА! Гранит Жаканинг чап оёқдаги зарбаси "Тоттенхэм" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

13. Рэмсдейл Ришарлисоннинг ўта хавфли зарбасидан сўнг тўпни қайтаришга эришди, бироқ такрорий лавҳада бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди.

10. Мартинелли бир ҳаракат орқали рақибнинг икки футболчисини алдашга уринди, лекин "шпорлар" вакиллари бўш келишмади ва ҳужумни бартараф этишди.

7. "Бошқа сафар". Перишич ўз қанотидан рейд уюштиришга ҳаракат қилди, аммо "Арсенал" ҳимоячиси бунга имкон бермади. 

3. "Арсенал" баҳсни фаол бошлади ва хавфли ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди. Жака дарвозага тескари туриб, зарба беришга уринди, аммо фойда йўқ.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+4   
01 окт 16:09:44
Muhammad Ali
Arsenal faqat galaba omad arsenal va fanatdowlar
+4   
01 окт 15:42:09
Azizxon 1989
Omad Arsenalga. kuchingni kuraylik bugun
+3   
01 окт 18:25:23
Arsen Venger !!!
Арсенал мухлислари чиройли галаба билан табриклимиз, 1 урин га мустахкам жойлашди, Арсенал бу йил хазиллашмаяпти.
+3   
01 окт 16:16:01
Real9995Madrid
Arsenalga omad bu yil chempionlik uchun oynasa boladi
+3   
01 окт 15:47:05
Toir Muratovich
Arsenal kuchini tottenhem bilan ko‘ramiz durrang yo‘ki mag‘lubiyat qoniqarsiz hisoblanadi arsenal uchun
+2   
01 окт 15:52:53
Nasaf n_1
Arsenal tovuqlarni patini yuladi bugun
+2   
01 окт 15:42:18
ishonch
Арсенал олға! Габи Жезушдан голлар кутамиз
+1   
01 окт 19:38:55
Erling Xoland
arsenal1995 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu yil citi apl.ni qòyib ychl.ni ovorursayam bolardi)))
Ha aytganiz kelsin.Ychl kubogi bizga rosa kerak.Mayli Apl kubogi qurbon bolsa bolaversin.Bu yil olamiz Ychlbi Xudo xoxlasa.Mayli sog buling.Omad dustim
+1   
01 окт 19:23:29
Prosta Futbol muxlisi
Arsenal go go go Arsenal.Olg'a kanoniri
+1   
01 окт 19:23:18
Prosta Futbol muxlisi
Arsenal go go go Arsenal.Olg'a kanoniri
+1   
01 окт 18:59:03
Kokand N:1
Qoil xamma kamend yozganlardi xammasi arsenalchi ekan omad arsenalga inshaallah yutamiz
+1   
01 окт 18:37:02
Erling Xoland
G'alaba bilan tabrikleyman Arsenal fanatlarini.Sizlar 1 o'rinda xaqlisizlar.Hamma narsani o'zaro o'yin hal qiladi.Ko'ramiz Klubilar Siti to'sig'idan o'ta olarkanmi yoki yo'q.Hozircha davrilarni surib turinglar.
+1   
01 окт 18:30:41
BOSTON
Даврани кенг олинг Арсенал мухлислари келмокда. хD Мавсум бошида Арсенал мухлислари комментарияда шунча йигилади деб хеч ким уйламаганди хD
+1   
01 окт 18:26:50
Real9995Madrid
Arsen Venger !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арсенал мухлислари чиройли галаба билан табриклимиз, 1 урин га мустахкам жойлашди, Арсенал бу йил хазиллашмаяпти.
Ha jiddiy oyin qulyapti
+1   
01 окт 18:17:24
Berkampt
Yondirvoti Arsenal
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика