UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  1 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  7 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0

Шимолий Лондон қизил рангда. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Тоттенхэм"ни таслим қилди Янгиликлар

Шимолий Лондон қизил рангда. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Тоттенхэм"ни таслим қилди

Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс якунига етди.

Арсенал

Томас Партей - 20', Габриэль Жезус - 49', Гранит Джака - 67'

Премьер-лига . 9-тур

01/10/2022, 17:30

1
:
3
Тугади

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 31'

Стадион: Emirates Stadium, 60278 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
20'  Томас Партей
20'  Бен Уайт
49'  Габриэль Жезус
67'  Гранит Джака
67'  Габриэль Мартинелли
73'  Томас Партей (Альбер-Мбойо Локонга)
73'  Александр Зинченко (Киран Тирни)
78'  Вильям Салиба
80'  Мартин Эдегор (Фабиу Виейра)
80'  Габриэль Жезус (Эдди Нкетиа)
85'  Габриэль Мартинелли
89'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
31'  Гарри Кейн
62'  Эмерсон Апаресидо
71'  Клеман Лангле (Давинсон Санчес)
71'  Ришарлисон (Райан Сеcсеньон)
71'  Иван Перишич (Ив Биссума)
72'  Сон Хын Мин (Мэтт Доэрти)
75'  Пьер-Эмиль Хейбьерг (Оливер Скипп)
90'  Эрик Дайер

"Арсенал" – "Тоттенхэм" 3:1

"Эмирейтс"

Голлар: 1:0 – 20 Парти, 1:1 – 31, пенальти Кейн, 2:1 – 49 Габриэл Жезус, 3:1 – 67 Джака.

"Арсенал" – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 89), Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 73), Джака, Парти (Локонга, 73), Эдегор (Фабиу Виейра, 80), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 80), Мартинелли.

"Тоттенхэм" – Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле (Санчес, 71), Ромеро, Перишич (Биссума, 71), Хейбьерг (Скипп, 75), Бентанкур, Сон Хын Мин (Доэрти, 72), Кейн, Ришарлисон (Сессеньон, 71).

Огоҳлантиришлар: Салиба (78), Мартинелли (85).

Четлатиш: Эмерсон (62).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. "Арсенал" бошқа гол урмоқчи эмас, шу ҳисобга рози, "шпорлар" эса прессинг уюштиришмоқда.

77. "Тоттенхэм" бир киши камлиги туфайли ўз ярим майдонини тарк этиши жуда қийин бўлмоқда.

72. "Арсенал" устози Микель Артета ёшларга имкон бериш учун Локонга ва Тирниларни майдонга туширди.

67. ГОООЛ! 3:1! ЖАКАААА! Гранит Жака тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва ерлатиб кучли зарба берди. Льорис бундай зарбага тайёр эмасди.

62. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Эмерсон Рояль кераксиз жойда Мартинелли оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди.

59. Хёйберг ҳам Парти каби зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.

58. "Арсенал" "шпорлар"ни ўз жарима майдончасига қамаб, кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

53. ЗАРБААА! Қанотдан узатилган тўпни Жезус бош билан дарвозага буришга уринди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

49. ГОООЛ! Сака қанотдан марказроққа ўтди ва "Тоттенхэм" дарвозасининг узоқ бурчгагига зарба беришга уринди, Льорис тўпни қайтарди, бироқ Уго қайтарган тўпни Жезус эгаллаб олди ва бўш дарвозани нишонга олди. 2:1!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Жезус рақиб жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди ва дарвозага зарба берди. Льорис тўпни қайтарди, ҳимоячилар эса хавфни бартараф этиш учун тўпни тепиб юборишди.

38. ЗАРБААА! Перишичнинг қанотдан узатган тўпини Кейн бош билан дарвоза томонга йўллади, аммо тўп посбоннинг қўлига бориб тушди.

34. Салиба ҳимояда рақибларини алдашга уриниб, жамоадошларининг мазасини қочираётганди, мезбонлар бахтига финтлар муваффақиятли якун топди. Операторлар стадионда "Арсенал" афсонаси Тьерри Анри ўтирганини аниқлашди.

31. ГОООООЛ! ХАРРИ КЕЙН! Дарвозабон билан кечган дуэлда Кейн ғолиб чиқди. У 11 метрлик нуқтада турган тўпни ўртага тепди.

29. ПЕНАЛЬТИ! Сон Хён Мин катта тезликда ҳимоячилардан қочиб, тўпни Ришарлисонга узатди, бразилиялик рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди ва ҳакам хуштак чалиб, 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди.

28. Перишииич! Иваннинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

27. "Шимолий Лондон дербиси"нинг дастлабки 26 дақиқаси "тўпчилар"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.

24. "Арсенал" голдан кейин ҳимояланмаслигини ва ҳужум қилишда давом этишини кўрсатиб қўймоқда, "Тоттенхэм" эса қарши ҳужумларга умид қилмоқда.

20. ГОООООООЛ! ТОМАС ПАРТИ!!! Парти Уайт узатган тўпга зарба бериб, тўпни рақиб дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди. ФАНТАСТИКА!

17. ЖАКААА! Гранит Жаканинг чап оёқдаги зарбаси "Тоттенхэм" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

13. Рэмсдейл Ришарлисоннинг ўта хавфли зарбасидан сўнг тўпни қайтаришга эришди, бироқ такрорий лавҳада бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди.

10. Мартинелли бир ҳаракат орқали рақибнинг икки футболчисини алдашга уринди, лекин "шпорлар" вакиллари бўш келишмади ва ҳужумни бартараф этишди.

7. "Бошқа сафар". Перишич ўз қанотидан рейд уюштиришга ҳаракат қилди, аммо "Арсенал" ҳимоячиси бунга имкон бермади. 

3. "Арсенал" баҳсни фаол бошлади ва хавфли ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди. Жака дарвозага тескари туриб, зарба беришга уринди, аммо фойда йўқ.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика