UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10

АПЛ. Жезуснинг бенефисига айланган ўйинда "Арсенал" ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. Жезуснинг бенефисига айланган ўйинда "Арсенал" ишончли ғалабага эришди

АПЛ 2-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилди.


"Арсенал" – "Лестер" 4:2
13 август, "Эмирейтс" стадиони
Голлар
: 1:0 – 23 Габриэл Жезус, 2:0 – 35 Габриэл Жезус, 2:1 – 53, автогол Салиба, 3:1 – 55 Джака, 3:2 – 74 Мэддисон, 4:2 – 75 Мартинелли.

"Арсенал" – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 75), Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 77), Джака, Парти, Эдегор, Сака (Смит-Роу, 84), Габриэл Жезус (Нкетиа, 84), Мартинелли.

"Лестер" – Уорд, Кастань, Эванс, Амарти (Дака, 63), Фофана, Джастин, Ндиди, Тилеманс (Прат, 63), Мэддисон, Дьюзбери-Холл, Варди (Ихеаначо, 70).

Огоҳлантиришлар: Фофана (16), Томиясу (90).


Арсенал

Габриэль Жезус - 23', Габриэль Жезус - 35', Гранит Джака - 55', Габриэль Мартинелли - 75'

Премьер-лига . 2-тур

13/08/2022, 19:00

2
:
4
Тугади

Лестер

Вильям Салиба - 53', Джеймс Мэддисон - 74'

Стадион: Emirates Stadium, 60033 томошабин

Бош ҳакам: Darren England

45'
90'
23'  Габриэль Жезус
23'  Гранит Джака
35'  Габриэль Жезус
42'  Аарон Рэмсдейл
55'  Гранит Джака
55'  Габриэль Жезус
75'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
75'  Габриэль Мартинелли
75'  Габриэль Жезус
77'  Александр Зинченко (Киран Тирни)
84'  Букайо Сака (Эмиль Смит Роу)
84'  Габриэль Жезус (Эдди Нкетиа)
90'  Такэхиро Томиясу
16'  Уэсли Фофана
53'  Вильям Салиба
63'  Юри Тилеманс (Деннис Прат)
63'  Дэниел Амарти (Патсон Дака)
70'  Джейми Варди (Келечи Ихеаначо)
74'  Джеймс Мэддисон
74'  Келечи Ихеаначо



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва Жезуснинг бенефисига айланган ўйинда "Арсенал" ишончли ғалабага эришди.

90+5-дақиқа. Тирни рақиб билан тўқнашиб майдонда ётибди. Шифокорлар ёрдами зарур.

Майдондаги барча футболчилар натижани ўзгартириб бўлмаслигини тушуниб туришибди.  

90-дақиқа. Ҳакам учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди.

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Томиясу катта тезликда кетаётган рақибини ўтказиб юборди ва қоидани бузишга мажбур бўлди.  

88-дақиқа. Ҳимоячи Габриэлни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Сака ва Жезус ўрнига Нкетиа ва Смит-Роу ўйинга қўшилди. 

83-дақиқа. Жакага нисбатан фол ишлатилди деб ҳисоблади ҳакам. 

81-дақиқа. Зарба, кетма-кет рикошетлардан кейин тўп яна Жезусни топганди, аммо ҳужумчи бу сафар бўш дарвозани аниқ нишонга ола билмади.  

77-дақиқа. Ўзгариш! Зинченко ўрнига Киран Тирни ўйинга қўшилди. 

75-дақиқа. ГОООООООООЛ! Жавоб ўзини узоқ куттирмади. Габи Жезус албатта ҳужумда иштирок этди, айнан унинг пасидан кейин Габи Мартинелли номини таблога ёздириб қўйди. 

74-дақиқа. ГООООООООЛ! Жеееееймс Маддисон фарқни қисқартирди!

67-дақиқа. Габриель Жезус кутилмаганда бир нечта рақибларини осонлик билан алдаб, дарвозабонгача етиб борди, лекин зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Амарти Даниэль ва Юри Тилеманс ўрнига Деннис Прат ҳамда Патсон Дака ўйинга қўшилмоқда. 

Стандарт вазиятдан самара чиқмади.

59-дақиқа. "Лестер" таслим бўлишни истамаяпти. Ҳозир жамоа бурчак зарбаси ишлади.

55-дақиқа. ГОООООЛ! "Арсенал"дан дарҳол жавоб. Ҳаводан келаётган тўпга ўйнашда дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди, Жезус билиб-билмай тўпни ёнида турган Жакага тўғрилаб берди ва ярим ҳимоячи ҳисобига энди гол ҳам ёздириб қўйди.

53-дақиқа. АвтоГОООООООЛ! Ҳозиргина мақтаб турганимиз, Салиба дарвозабон ва дарвоза қаердалигини ҳис қилмади шекилли, тушунарсиз ҳаракати билан тўпни ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди. 

52-дақиқа. Салиба ҳимояда ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштирди.

50-дақиқа. Зинченко тўпни рақиб оёқлари орасидан ўтказиб, шеригига узатганди бутун стадион жумбушга тегди.

48-дақиқа. Гранит Жака бурчак зарбаси ишлади. 

47-дақиқа. Меҳмонлар чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўришди, аммо узатма мўлжалга етиб бормади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Узатмадан кейин тўп қайтарилгач, ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва Даррен Ингланд жамоаларни танаффусга таклиф қилди.  

45+4-дақиқа. Салиба қанотда Жастинга нисбатан қоидани бузди. 

45+2-дақиқа. Мезбонлар бўлимни усталик билан якунлаб қўймоқда, "Лестер" эса қаршилик қила олмаяпти. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

Варди кулиб қабул қилди бу қарорни.

44-дақиқа. Такрорий лавҳани кўриб, ҳакам қарорини ўзгартирди - пенальти эмас.

Шошмасликка чақиришмоқда. "VAR" ишга тушди.

42-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ўнг қанотдан узатилган тўпга интилаётган Варди йўл-йўлакай Аарон Рэмсдейлга урилиб, йиқилиб тушди. Ҳакам нуқтага ишора қилди. 

41-дақиқа. Жезус яна имкониятга эга бўлди, бу сафар Уорд жамоасини қутқарди. 

40-дақиқа. Биринчи бўлим деярли якунланди ва ҳозирча "Лестер" айтарли ҳеч нима қила олмаяпти. 

38-дақиқа. Артета шогирдлари тўхташ ниятида эмас. "Тўпотарлар" босим уюштириш ва ҳужум қилишда давом этмоқда. 

35-дақиқа. ГООООООЛ! ДУБЛЬ! Бурчакдан узатилган тўпни узоқ бурчакда кутиб турган Жезус имкониятидан унумли фойдаланди. Ўзига хос "ассист" муаллифи Жейми Варди.

35-дақиқа. "Арсенал"нинг навбатдаги ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

33-дақиқа. "Лестер" позицион ҳужумда.

30-дақиқа. Жезус ҳаводаги курашда Жонни Эванс билан тўқнашди ва майдонда ётибди. 

28-дақиқа. "Арсенал" ҳужум чизиғи вакиллари прессинг эвазига тўпни пойтахтликларга қайтариб беришди.

27-дақиқа. Уэсли Фофана ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 

Ўйин давом этади. 

24-дақиқа. Сув ичиш учун "пауза".

23-дақиқа. ГОООООООЛ! Габриэл Жезусдан ажойиб зарба ва чиройли гол! Фаоллиги билан ажралиб турган Гранит Жакадан ассист.

19-дақиқа. "Арсенал"нинг узоқ давом этган ҳужумини Гранит Жака бош билан зарба бериб якунламоқчи эди, Уорд жамоасини қутқариб қолди. Қайтган тўп Зинченкога келиб тушди, лекин украиналикнинг зарбаси қовушмади.

16-дақиқа. Огоҳлантириш! Уэсли Фофана алданганидан сўнг, Мартинеллини қучоқлаб ола қолди. 

Мартин Эдегор тўп учун курашда қоидани бузди.

14-дақиқа. "Арсенал" тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда, "Лестер" эса қарши ҳужум учун пайт пойлаётгандек тасаввур уйғотмоқда. 

12-дақиқа. Жастин ("Лестер") ўйиндан ташқари ҳолатда тўпни қабул қилди деб топилди.

Узатмадан кейин хавфли вазият юзага келди, лекин тўп дарвоза тўрига бориб тушмади. 

9-дақиқа. Габи Жесусни бурчакда йиқитишди, фол.

8-дақиқа. Мезбонлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

5-дақиқа. "Арсенал"нинг жавоб ҳужуми яна тўп узатишдаги ноаниқлик сабаб охирига етмади.

4-дақиқа. Ўнг қанотда тўпни олиб қўйган "Лестер" футболчилари осонлик билан жарима майдонигача кириб боришди ва зарба ҳам берилди, аммо Аарон ўз ўрнида.

3-дақиқа. Вардига йўлланган узатма керагидан кучли бўлиб кетди ва Рэмсдейл чиқиб келиб, уни эгаллаб олди. 

"Арсенал" дарҳол ҳужумга ташланди, аммо Эдегор узатган тўпга Жака ета олмади.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида қарор қабул қилиб улгуришди. 

"Арсенал": Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко, Жака, Парти, Эдегор, Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.

"Лестер": Уорд, Кастань, Эванс, Амарти, Фофана, Жастин, Ндиди, Тилеманс, Мэддисон, Дьюзбери-Холл, Варди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика