UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  60 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Анзур Исмоилов: "Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги мусобақасига давом этаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги кун жуда самарали ўтди. ОФК томонидан ташкил этилган йиғилишда қатнашдик, йиғилиш давомида кўплаб муҳим маълумотлар ҳақида хабардор бўлдик. Айниқса, мусобақа давомида амал қиладиган қоидалар билан яқиндан танишганимиз фойдали бўлди. Футбол қоидаларида мунтазам равишда ўзгаришлар бўлаётгани, янада мукаммалликка интилишаётгани яхши албатта. Осиё Кубоги давомида ушбу қоидаларга амал қилишга интиламиз.

Мусобақа бошланишини барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кетяпти. Кўпроқ комбинацион ўйин намойиш қилишга, тезкор паслар билан ҳужумлар ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда. Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти. Биз унинг бу талабини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика