UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  4 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Анхель Лопес: "Зўр ўйин бўлди, бироқ биз ҳеч қандай очко қўлга киритмадик" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Зўр ўйин бўлди, бироқ биз ҳеч қандай очко қўлга киритмадик"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун стадионда жуда ёқимли атмосфера бўлди. Наманганга биринчи бор келшим эди, ажойиб муҳит ва фаол мухлислик учун мухлислардан миннатдорман. 

Ўйинга танлаган услубимиздан келиб чиқиб ҳужум қилишда давом этдик. Ҳисоб 0:0, 1:0, хатто 2:0 вақтида ҳам ҳужумкорликни тўхтатмадик. Бугун мезбонлар сафида кучли ижрочилар бор эди, улар маҳорат эвазига дарвозамизни ишғол этишди. Аммо, бугун жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. Бугун йигитлар охиригача курашишди ва бу борада ўз характерларини кўрсатиб бера олишди. Зўр ўйин бўлди, бироқ энг ачинарлиси биз ҳеч қандай очко қўлга кирита олмадик.

- Жамоа кўрсатган ўйинни кузатиб бордик, ёмон эмас. Бироқ вазиятларни якунлашда тўпурар ҳужумчи етишмаётгандек. Буни қандай изохлайсиз?

- Мен бундай демаган бўлардим. Чунки бугун биз 4-4-2 тактик схема асосида ҳаракатландик. Юқорида айтдим, бугун "Навбаҳор" сафида кучли футболчилар ҳаракат қилишди. Шундан келиб ҳужумлар ташкил этишда қийинчиликларга дуч келдик. Шу боис ҳам ўйин фонида бизга ҳужумчи етишмаётгандек кўринган бўлиши мумкин.

- Шунингдек, бугун жамоангизда етакчи футболчи йўқлиги кўзга ташланди...

- Йўқ, бу фикрингизга қўшилмайман. Кузатган бўлсангиз, бугун Бобур Акбаров жуда яхши ҳаракат қилди, кўплаб яккакурашларда ғолиб чиқди. Бизда етакчи футболчилар борасида муаммо йўқ.

- Европалик мутахассис сифатида "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар жам бўлган. Кўрган бўлсангиз, бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Лекин мезбонлар кичик имкониятларни ҳам голга айлантира олишди. Айниқса, 10-рақамли футболчи менда жуда яхши таасурот қолдирди. Шундай давом этса, албатта чемпион бўлиши ҳам мумкин.

- Сурхандарёдан кўплаб номдор футболчилар етишиб чиққан, масалан Элдор Шомуродов. Сиз жамоа ҳозирги кунда ёшларга қандай эътибор қаратаяпсиз ва қайси номларни келтира оласиз?

- Сурхандарё футболида бир қатор маҳоратли ёшлар бор. Яқинда Термизга бориб футбол мактаби билан яқиндан танишдим. Ёш футболчилар орасида иқтидорли футболчилар кўп. Шунингдек, "Сурхон"нинг ўзида ҳам бир қатор келажаги порлоқ ёш футболчилар етишиб чиқаяпти. Жумладан Даврон Мерганов, Беҳруз Шайдулов ва Нуриддин Ҳасановларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика