UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  439 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1

Анхель Лопес: "Натижадан хурсанд эмасман. Биз ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Натижадан хурсанд эмасман. Биз ғалабага лойиқ эдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Мен ўз йигитларимдан фахрланаман. Аммо ҳисоб мени қониқтиргани йўқ. Сабаби, биз "Пахтакор"дан кўра яхшироқ ўйнадик. Айниқса биринчи таймда биз жуда яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Кейин эса ўйин натижасига таъсир қилган ҳодиса рўй берди. Бизга яққол пенальтини беришмади. Билмадим, бу ерда ВАР қандай ишлайди. Улар вазиятни текширишди ва яққол пенальтини йўққа чиқаришди. Шундай бўлса ҳам курашишда давом этдик ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд эта олдик. Аммо мен натижадан хурсанд эмасман. Сабаби, биз ғалабага лойиқ эдик.

- Иккинчи бўлимни "Сурхон" футболчилари бироз хотиржам бошлашди ва пассив ўйин кўрсатишди. Бунга сабаб нима?

- Албатта, "Пахтакор" ўйинчиларининг савияси жуда юқори. Биз ўйиндан аввал "Пахтакор"нинг ўйин услубини жуда синчковлик билан ўрганиб чиққан эдик. Иккинчи бўлим бошида улар ҳақиқатдан ҳам жуда кучли босим уюштиришди. Аммо биз кейинчалик ўйиндаги устунликни тенглаштириб, ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик.

- "Сурхон"нинг бугунги ўйинига ўн баллик шкалада неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ўн баҳо қўйган бўлардим.

- Ҳакамгачи?

- Бу саволга жавоб бермасликни афзал кўраман. Мен истайдиган ягона нарса бу адолат ва ҳалол ҳакамлик. Мен ўз жамоам фойдасига ноҳақ пенальти берилишини ҳам хоҳламайман. Бу менинг қадриятларимга тўғри келмайди. Мен шунчаки ҳалол футбол бўлишини истайман. "Сурхон" Термиз жамоаси. Бизда жуда кўп мухлислар бор. Агарда ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади. Бу эса жуда ва жуда ёмон. Мен чет эллик инсон сифатида сизнинг мамлакатингизни ва барча қадриятларингизни ҳурмат қиламан.

- Кезадани биринчи бўлимда майдонга туширмадингиз. Бу биринчи бўлимда ҳисобни сақлаб, иккинчи бўлимда ғалаба қозонишни ўйлаб қилинган ҳаракатмиди?

- Кезада тўлиқ тикланишга улгурмаганди. "Локомотив"га қарши ўйинда у зарба қабул қилиб олганди. Шу сабабли, у биз билан ҳар куни машқ қила олмаётганди. Аммо биз футболчиларни легионер ёки маҳаллий деб ажратмаймиз. Уларнинг барчаси "Сурхон" ўйинчилари. Бу бизнинг менталитет. "Сурхон" бир бутун оила. 

- Биринчи бўлимдаги "Пахтакор"ни кўриб, бироз янглишганингизни сездингизми? Яъни, уларда важоҳат, иштиёқ кўринмади. Улар киритган биринчи гол ҳам хато натижасида киритилди. Бирос агрессив ҳаракат қилганингизда  ғалаба қозонишингиз ҳам мумкин эди...

- Биз "Пахтакор" ўйинини жуда чуқур таҳлил қилиб чиққан эдик. Айниқса Ҳамробеков ва Собирхўжаевни. Сабаби, улар жамоанинг мийяси ҳисобланишади. Айнан улар "Пахтакор"нинг ўйинини бошқаришади. Биринчи таймда айнан уларга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг эса мен бошқа ҳужумчиларни майдонга туширдим. Шу сабаб ҳам, якунда дуранг қайд этдик. 

- Аммо бу ўйинчилар биринчи бўлимда пиёда юришди...

- Мен рақиб жамоа футболчилари ҳақида гапиришни истамайман. Уларни ҳурмат қилишим лозим.

- Фикрингизча, Войнески Алижонов ва Собирхўжаевни захирага олиб сизга ёрдамлашиб юбордими?

- "Пахтакор"нинг уч ўйинчиси Алижонов, Собирхўжаев ва Алибоев ўртасида ажойиб боғламлар бор. Улар бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Мен учун "Пахтакор"нинг энг кучли нуқтаси бу ярим ҳимоя. Улар кўпроқ марказ орқали ўйнашди. Бу орқали дарвозамиз ёнида жуда хавфли вазиятлар яратилди. Войнески қилган ўзгаришлар ҳақида мен шунчаки ўз фикримни айтишим мумкин. "Пахтакор" мураббийи менимча марказда ниманидир янгиламоқчи бўлди. Биз эса бунга ҳам тайёр эдик. Бугун Нуриддин Хасанов "ёлғон тўққизлик" позициясида ҳаракат қилди. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Сабаби, бу ўйинга жуда кўп тайёргарлик олиб боргандик.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика