UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Анхель Лопес: "Бугунги ўйин нима сабабдан 20:00 эмас, 19:00да бошланганини тушунмадим" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Бугунги ўйин нима сабабдан 20:00 эмас, 19:00да бошланганини тушунмадим"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Сурхон" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан кейин сурхондарёликлар бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Бироқ бугун ўз ўйинимизни кўрсатишимиз қийин бўлди. Бугун жуда қийин об-ҳаво шароитида ўйнадик. Бугунги ўйин соат 19:00 да бошланди, одатда, учрашувлар 20:00 дан кейин режалаштириларди. Бугун ўта иссиқ ҳавода кураш кечди. Бу ҳавода ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олишимиз қийин бўлди, лекин биз ўз узлубимизда майдонда қўллашга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратишда қийинчиликларга дуч келдик, аммо иккинчи бўлимда ўз услубимизга қайтдик ва юқори прессинг ҳамда ҳужумлар ташкил қила бошладик. 

- Биринчи даврадан сўнг "Сурхон" ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошира олдими?

- Бизда гол уриш учун бир қанча имкониятлар юзага келди. Икки-уч маротаба голга яқин бордик, бир вазиятда футболчимиз рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Биламизки, "Нефтчи" жуда яхши формада, биз уларни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи таймдан кўнглим тўлди, бир неча голга яқин вазиятлар бўлди, афсуски ҳужумларни голга айлантира олмадик. Охирги уч ўйинда 7 очко жамғардик, энди "Насаф" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоанинг ўйини икки таймда икки хил тарзда ўтди. Иккинчи бўлимда "Нефтчи"нинг ожиз нуқтасини топа олди жамоангиз. Бу камчиликларни билармидингиз ёки ўйиндан келиб чиқиб топдингизми?

- Рақиб биринчи таймда тўпга кўпроқ эгалик қилган ҳолда устунлик қилишди, биз эса қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилдик. Анча қийинчиликларга дуч келдик, иккинчи қаватда устунликка эга бўлолмадик. Тезроқ иккинчи таймга ўтишни мақсад қилдик ва бу бўлимда ўз кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимни яхши кайфиятда ўтказдик ва ғалаба лойиқ ҳам эдик, афсуски, уч очкога эга чиқолмадик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика