UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  15 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика