UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   5 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Анхель Ди Мария: "Роналду, Месси, Ибрагимович, Руни билан бир жамоада ўйнаш - орзу, улардан энг зўри - Лео" Янгиликлар

Анхель Ди Мария: "Роналду, Месси, Ибрагимович, Руни билан бир жамоада ўйнаш - орзу, улардан энг зўри - Лео"

ПСЖ футболчиси Анхель Ди Мария фаолияти давомида бирга ўйнаган жамоадошлари ҳақида гапирди.

"Криштиану, Месси, Ибра, Руни каби футболчилар билан бир жамоада ўйнаш - орзу. Улар билан бир жамоада ўйнашимни орзуларим оламига сиғдира олмасдим.

Бироқ уларнинг энг зўри - Лео. Роналду эса ҳақиқий махлуқ. Неймарнинг ўйинларидан лаззат олиш керак. У бразилиялик бўлгани учун доимо ўйинлардан завқланади.

Ибра - бетакрор. Унинг характери эса ҳеч кимда йўқ. У ҳам Криштиану каби майдонда ва унинг ташқарисида ҳам ажойиб инсон. У билан олдинга катта қадамлар ташлаётгандим.

Руни эса жуда камгап. Шундай бўлса ҳам у жуда кучли ўйин кўрсатади.

Ушбу футболчилардан бирини танлаш жуда қийин. Шу боисдан Мессини алоҳида ажратиб кўрсата оламан", - деди Ди Мария.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика