Анхель Ди Мария номаълум муддатга сафдан чиқди

Aziz Tukhtamuradov
30 ноя 2014, 18:43
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Анхел Ди Мария "Халл"га қарши ўйиннинг 14-дақиқасида жароҳат олди.

Жамоа бош мураббийи Луи ван Гаалнинг айтишича, футболчининг эски жароҳати қайталаб қолган.

"Унинг тиззасидаги жароҳати яна қайталаб қолди. У ўз имкониятларини яхши билади ва шу сабабли алмаштирилишини илтимос қилди. Балки, барчаси тезда ўтиб кетар. Аниғини мутаҳассислар текширувидан кейин билиб оламиз", - дейди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›