Анвар Хожимирзаев: "Истиқлол"нинг мақсади ўзгармайди"
10 апр 2019 21:40
Янгиликлар
Анвар Хожимирзаев: "Истиқлол"нинг мақсади ўзгармайди"
“А” Про-Лига 2-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Нефтчи” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Анвар Хожимирзаев қуйидагича фикрларни билдирди.
"Қийин учрашув ўтказдик. Бу ғалаба ҳаммамизники, киритган голимда жамоадошларимнинг хиссаси катта. Учрашув биз учун осон бўлмаган бўлсада, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Мақсадимиз ўзгармайди, ўтган мавсумдагидек Суперлига йўлланамасига эга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, бугун жуда шижоатли ўйин бўлди. “Нефтчи” вакиллари жуда кучли ўйин намойиш этишди, охирги дақиқаларда чарчаб қолдик. Лекин шундай бўлсада, якунда ғалаба қозондик.
Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча футбол мухлисларига миннатдорчилик билдираман", – дейди Анвар Хожимирзаев.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
22:05
Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" 3
22:04
Эрон. "Истиқлол Ҳузистон" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди. Турсунов тўлиқ ўйнади 0
Фикрлар