UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс Янгиликлар

Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс

2003 йилнинг 11 март куни "Пахтакор" ОЧЛдаги ажойиб ғалабаларидан бирини Тошкентда 45 минг мухлис кўз ўнгида нишонлаган.

Ўшанда Чемпионлар Лигасининг янги форматдаги илк турнирида чорак финал баҳслари гуруҳ босқичи тарзида ўтказилган. "Пахтакор" жой олган гуруҳ ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтиб, Эроннинг "Пирузи", Туркманистоннинг "Ниса" ва Ироқнинг "Ал-Талаба" жамоалари билан бир даврали тизимда беллашувларга мухлислар гувоҳ бўлишган. 2-турда деярли ҳал қилувчи беллашувда "Пирузи" билан тўқнаш келган "Пахтакор" 22-дақиқада Анвар Солиевнинг боши билан урган ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Унга тўпни бурчакдан Миржалол Қосимов етказиб берган.

Қуйида ўша тарихий учрашувнинг барча хавфли вазиятлари ва голни томоша қилинг ҳамда яқин ўтмишнинг ижобий хотиралари оғушига ғарқ бўлинг.


"ПАХТАКОР" - "ПИРУЗИ" - 1:0 (1:0)
2003 йил 11 март. "Пахтакор" стадиони. 45000 томошабин.
Ҳакам
: Масаёши Окада (Япония).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Миржалол Қосимов (Владислав Кирьян, 74), Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Темур Кападзе, Алексей Николаев, Александр Крохмаль (Бахтиёр Ҳамидуллаев, 67).
"Пирузи": Давуд Фанаий, Юнус Баҳонар, Афшин Пейровани, Яҳё Голмуҳаммади, Беҳруз Раҳбарифар, Али Ансариан, Меҳди Тартар (Ориф Муҳаммадванд), Ҳамид Эстили (Паян Рафат), Пежман Жамшиди (Ҳасан Хонмуҳаммади), Муҳаммад Барзегар, Ризо Жаббори.
Гол: Солиев, 22 - 1:0. 



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика