

“Обод”га қарши ўйин менда илиқ таассурот қолдирди. Ҳар икки жамоа ҳам мазмунли футбол намойиш этишди. Биринчи бўлимга қараганда иккинчи тайм “Навбаҳор” учун қийинроқ кечди. Ушбу натижани қўлга киритилишида барчанинг хиссаси катта бўлди. “Пахтакор” билан ҳам бизни қизиқарли кураш кутиб турибди. Ҳар бир ўйинда албатта ғалаба учун майдонга тушамиз. Навбатдаги турда тошкентликлар билан беллашув муросасиз ўтишига шубҳам йўқ”, - деди Ражабов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати



