UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  101 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Анвар Ўринов: “Ҳоким кубоги” — футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун қулай турнир" Янгиликлар

Анвар Ўринов: “Ҳоким кубоги” — футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун қулай турнир"

Қашқадарё вилоятида ҳар йили мунтазам ўтказилиб келинаётган “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Ушбу мусобақани ўтказишда Қашқадарё футбол федерациясининг ўрни беқиёс.
“Ҳоким кубоги” мусобақасининг иккинчи тур ўйинлари якунлангандан сўнг Қашқадарё футбол федерацияси Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Анвар ака Ўриновни суҳбатга тортдик.

— Қашқадарё вилоятида ўтказиладиган “Ҳоким кубоги” ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган. Асосан, Олий лига жамоалари ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирокида ўтадиган турнирда келажакда ўз футболчиларини юқори лигаларга етказиб беришни истаган иккинчи лига жамоалари ҳам қатнашмоқда.

— Иккинчи лиганинг етакчи жамоалари нима сабабдан иштирок этишмаяпти? Улар ушбу турнирга таклиф қилинмаганми?


— Айтиб ўтганимдек, бу турнирга асосан Олий лига ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирок этиши кўзда тутилган. Лекин шундай бўлса-да, иккинчи лига жамоаларига ҳам турнир ҳақида хабар берилган. Қарши Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоаси ҳар бир мусобақада муносиб иштироки билан ажралиб туради. Шунингдек, “Бинокор” жамоаси ҳам ажойиб ўйинлари билан муҳлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

— Нега гуруҳларга жамоалар тенг тақсимланмаган. Яна битта жамоа қўшиб бештадан икки гуруҳга бўлиш ёки 9 та жамоани учта гуруҳга бўлиш мумкин эди-ку?


— Мусобақадан олдинги қуръа ташлаш маросимигача бизга “Сурхон” жамоаси вакиллари турнирга иштирок этамиз, деб ваъда беришганди. Чунки, “Сурхон” “Ҳоким кубоги”нинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Биз уларнинг илтимосига кўра, хатто Сурхондарё вилояти вакилини қуръага ҳам киритдик. Дастлабки тур ўйинлари бошланиш арафасида эса улар қатнаша олишмаслигини маълум қилишди. Шундай қилиб “А” гуруҳида битта жамоа кам бўлиб қолди.

— Турнирни “ҳар йили ўтказилиб келинадиган анъанавий мусобақа”, деб атадингиз. Йиллар давомида “Ҳоким кубоги” воҳа футболига қандай ижобий натижалар бериб келмоқда?


— Ушбу турнир Қашқадарё футболига кўп томонлама ўсиш имконини беради. Биринчидан, Республика доирасида Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қиладиган Олий лига ўринбосарлари ва Биринчи лига жамоаларида тўп сураётган футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини барқарор сақлаб туришга хизмат қилади. Иккинчидан, юқори лига жамоалари мураббийлари ўзаро футболчиларни кўздан кечириш, шунингдек иккинчи лига жамоалари футболчиларини синаб олиш имкониятига эга бўлишади. Учинчидан, “Ҳоким кубоги” воҳа футбол жамоалари ўртасидаги рақобатни шакллантиради. Тўртинчидан, турнир вилоятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этади. Бешинчидан, ушбу мусобақа футболчи ва мураббийларда тажриба алмашиш имкониятини яратиб беради.

— Ғолиб жамоаларга моддий рағбатлар ҳам жорий қилинганми?


— Турнир якунида мусобақанинг энг яхшилари ҳамда ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

Олим ТОЛИПОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика