UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Анвар Жўраев: "Даврон Файзиев Бухорода яхши жамоа шакллантирганди. Кейин эса..." Янгиликлар

Анвар Жўраев: "Даврон Файзиев Бухорода яхши жамоа шакллантирганди. Кейин эса..."

2020 йил Суперлигадан тушиб кетган "Нурафшон" жамоаси жорий мавсумни Про лигада ўтказди.

Суперлига йўлланмаси учун охиргача курашган жамоа, якунда тўртинчи ўрин билан чекланди. Жамоани янги мавсумга тайёрлаган Даврон Файзиев биринчи давра ўртасида истеъфога чиқарилди. Кейинчалик бошқарувни қўлига олган орадан бир неча ойдан сўнг Усмон Тошев ЎФАга ўтиб кетди. Бизнинг фикримизга жамоа футболчиси Анвар Жўраев ҳам қўшилган ҳолда ўз фикрларини билдирди. 

- "Бухоро" жамоаси Суперлигадаги узоқ йиллик иштирокидан сўнг қуйи лигага тушиб кетди. Аслида бу нарсага етиб келинаётганди. 2019 йилдан бошлаб ишлар орқага кета бошлади...
- Ўша пайтлар "Бухоро" жамоасида Улуғбек Бақоев мураббий эди. Шунингдек бир қатор тажрибали ва махоратли футболчилар тўп тепарди. Жанговар жамоа шаклланганди. Бақоев кетганидан сўнг жамоада пасайиш бошланди. Мураббийларнинг қўнимсизлиги натижаларга таъсир қилди. Шундай бўлсада навбатдаги мавсумда Суперлигага қайтиб, клубнинг мавқеини тиклашга ҳаракат қиламиз. 

- Аслида муаммо нимада эди? Буни жамоанинг ичидаги инсон сифатида айтсангиз...
- Масалан шу мавсумни оладиган бўлсак, эътибор берсангиз йилни бошида Даврон Файзиев жуда яхши жамоа шакллантирди. Аммо яна мавсум ўртасида мураббийлар алмашди. Номаълум сабабларга кўра Даврон ака лавозимини тарк этди. Ўшандан кейин йўқотилган очколар қимматга тушди. Асосий муаммо шунда, деб биламан.

- Шу кунгача кўп мураббийлар ўзгарганини айтдингиз. Сизнингча қайси мутахассис етарлича имконият олмади?
- Менимча жамоани яхлит бирлаштира олган ва ўйинни йўлга қўйган Даврон акага имконият бериш керак эди. Тайёр жамоа сифатида чемпионатни бошлагандик. 

- Бухорода тизим йўқлиги бунда ўз аксини топятими? Қашқадарёда "Насаф" мисолида айтсак, ким раҳбар бўлса ҳам натижа ва ўйин барқарор...
- Аввало "Насаф"ни Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққани билан табриклайман. Рўзиқул Бердиев бир неча йиллардан бери фаолият олиб бормоқда. Футболчилар ёшлигидан бирга катта бўлган. Бир-бирини тушуниш даражаси яхши. Ким кетса ҳам янги ва ёш футболчилар етишиб чиқаверади. Менимча ҳозирги раҳбаримиз барчасини жойига қўяди. Бухорода жуда кўп футбол ишқибозлари бор. Улар учун ҳам Суперлигага қайтамиз.

- Гарчи кўп очколар йўқотилган бўлсада, жамоада ўтиш ўйинида иштирок этиш имконияти бор эди. "Олимпик" эса бу рақобатда устун келди...
- Ҳа, уларни Суперлига билан табриклайман. Ушбу муваффақиятларда Тимур Кападзенинг ҳиссаси катта. Ёшлардан кучли жамоа тузди. Ўйиндан ўйинга очилиб боришди. Мураббий имзоси майдонда яққол кўриниб турди. Сўзим якунида ҳаммани келаётган янги йил билан табриклайман. Шу билан бирга бугун таваллуд айёмини нишонлаётган дадамни ҳам табриклаб қоламан.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика