UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Фабио Каннаваро ҳикояси: Тўп узатувчи боладан "Олтин тўп" соҳибигача  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  14 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3

Анвар Ғофуров Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдин: "Форслар билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин" Янгиликлар

Анвар Ғофуров Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдин: "Форслар билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Анвар Ғофуров Эрон билан учрашув олдидан имкониятларимизни чамалади ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эрон билан ўйинлар доим принципиал бўлган. Эртанги баҳс ҳам шуни давоми бўладими? Умуман ўйиндан нима кутяпсиз?

- Албаттта кучли ва яхши рақибга қарши учрашув кутмоқда. Шубҳасиз икки жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўришади. Чунки ҳар битта хато қимматга тушиши мумкин. - Ўйлашимча, икки жамоа ҳам учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашади. Стадионга келган ишқибозлар футболчиларни олдинга чорлашлари аниқ. Айнан мухлисларимиз футболчиларимизга қўшимча куч беришади, 12 ўйинчи бўлишади. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг бор имкониятлари юзага чиқдими, ютуқлар фонида камчиликлар ҳам кўриняптими? Эрон билан ўйинда қайси томонлама эҳтиёткор бўлишимиз керак?

- Ростини айтганда Эрон билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин. Ўмон, Туркманистон, Тожикистон терма жамоаларини ҳурмат қиламан. Лекин биз бу ўйинларда тажрибалироқ  ва кучлироқ кўриндик. Терма жамоамизда ўйинни янада яхшилаш учун потенциал бор, дея оламан. 

- Эронни ютиш орқали Осиё кубоги олдидан Катанец ишига баҳо бера оламизми? Қайсидир маънода Осиё кубогида Австралияни ютишимизга ишонч берадими?

- Катанецнинг ишига мен баҳо бермайман. Чунки Катанецни яхши мураббий, деб ҳисоблайман. Ҳозирги футболда ҳар бир жамоа исталган рақибини ютиши мумкин. Бугунги футбол бошқа даражада. Масалан сўнгги мундиалдаги натижаларга қарасак ҳам кўрамиз. Саудия Арабистони - Аргентина 2:1, Япония -  Испания 2:1, Германия - Япония 1:2, Жанубий Корея - Португалия 2:1 ва ҳоказо. Осиёнинг 5та жамоасидан 3таси гуруҳдан чиқди. Терма жамоамизга омад тилайман. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика