UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  4 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  12 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  14 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  12 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизил карточкадан кейин меҳмонларда имкониятлар кўпайиб кетди. Голдан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштришга интилдик. Бироқ, кўп вазиятларда омад юз ўгирди.

- Ҳожиакбар Юнусовни четлатилишига муносабатингиз қандай?

- Вазиятга ҳайрон қолдим. Юнусовга берилган вазият қизил бўлса, Зоировда жарима майдони ичкарисида юзага келган холатда карточка бўлмаса, демак мен футболда ҳеч нарсани тушунмас эканман. Вазиятни кўриб чиқиш керак, тўп учун кураш бўлди, қизил берадиган вазият эмасди.

- Муҳриддин Зоировга қўполлик ишлатилганда жарима майдони ичкарисида эди деб ҳисоблайсизми?

- Вазиятни кўриб чиқишим керак. Мен айтмоқчи бўлганим Юнусовнинг вазиятида қизил бор, Зоировдаги холатда карточка йўқ. Очиғи, ушбу холатлар учун ҳакамнинг қароридан ҳайронман. 

- Биринчи бўлим сўнгида "Хоразм" мураббийлар штаби вакили билан тортишиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бизнинг футболчилардан бири улар билан тортишиб қолган. Шу боис мен вазиятни тинчлантиришга уриндим. Асабийлик холати йўқ эди.

- "Шўртан" нега битта ҳужумчи билан ўйнади?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, дастлаб икки ҳужумчи билан ўйнадик. Бекзод Сувонов, Муҳриддин Зоировлар ҳужумда эди. 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Бекзод Сувонов орқароқда ўйнашига тўғри келди. Иккинчи бўлимда Зафар Полвоновни чиқардик.

- "Хоразм"нинг мусобақа жадвалидаги ўрни хотиржамликка берилишга сабаб бўлдими?

- Йўқ, бунақа деб айтмаган бўлардим. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар ҳар бир очко учун жиддий курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика