UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизил карточкадан кейин меҳмонларда имкониятлар кўпайиб кетди. Голдан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштришга интилдик. Бироқ, кўп вазиятларда омад юз ўгирди.

- Ҳожиакбар Юнусовни четлатилишига муносабатингиз қандай?

- Вазиятга ҳайрон қолдим. Юнусовга берилган вазият қизил бўлса, Зоировда жарима майдони ичкарисида юзага келган холатда карточка бўлмаса, демак мен футболда ҳеч нарсани тушунмас эканман. Вазиятни кўриб чиқиш керак, тўп учун кураш бўлди, қизил берадиган вазият эмасди.

- Муҳриддин Зоировга қўполлик ишлатилганда жарима майдони ичкарисида эди деб ҳисоблайсизми?

- Вазиятни кўриб чиқишим керак. Мен айтмоқчи бўлганим Юнусовнинг вазиятида қизил бор, Зоировдаги холатда карточка йўқ. Очиғи, ушбу холатлар учун ҳакамнинг қароридан ҳайронман. 

- Биринчи бўлим сўнгида "Хоразм" мураббийлар штаби вакили билан тортишиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бизнинг футболчилардан бири улар билан тортишиб қолган. Шу боис мен вазиятни тинчлантиришга уриндим. Асабийлик холати йўқ эди.

- "Шўртан" нега битта ҳужумчи билан ўйнади?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, дастлаб икки ҳужумчи билан ўйнадик. Бекзод Сувонов, Муҳриддин Зоировлар ҳужумда эди. 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Бекзод Сувонов орқароқда ўйнашига тўғри келди. Иккинчи бўлимда Зафар Полвоновни чиқардик.

- "Хоразм"нинг мусобақа жадвалидаги ўрни хотиржамликка берилишга сабаб бўлдими?

- Йўқ, бунақа деб айтмаган бўлардим. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар ҳар бир очко учун жиддий курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика