UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Албатта, биз бу ўйин қийин бўлишини билардик. "Хоразм" жамоасига тезроқ сунъий майдондан чиқиб уй ўйинларини табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман.

Фарғона вилоятидан узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Шунингдек, "Хоразм" жамоасини ўйин давомида фаоллик билан ишқибозлик қилган маҳаллий мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сизнингча, "Турон" бугун 1 очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?


- Ўйиннинг боришидан келиб чиқсак, биз 2 очко йўқотдик. Чунки сўнги дақиқаларда Бобур Қосимовнинг майдон эгалари дарвозасига киритган голи инобатга олинмади. Бу вазиятда яққол гол бўлганди, билмадим, ён ҳакамлар бу каби қарорларни қандай чиқаришади, хайронман. Қийин майдонда ўйин ўтказаяпмиз, ҳакам биргина тушунарсиз қарори билан йигитларнинг шунча меҳнатини йўққа чиқарди. Тўғрисини айтганда, йигитларнинг меҳнатига ачинаяпман.

- Анвар ака, сиз ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлгансиз. Шундан келиб чиқиб айтингчи, ўзбек футболида ҳужумчилар танқислигига сабаб нима?


- Ўзбек футболида ҳозир яхши ҳужумчилар бор. Кейинги йилларда уларнинг сони янада кўпаяди. Бизга ҳозирда ҳужумчилар билан ишлайдиган алоҳида мураббийлар зарур. Шунда албатта келажакда ҳужумчилар танқислиги муаммоси бартараф этилади, кўплаи истеъдодли ҳужумчилар етишиб чиқади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика