UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳозир ўйин ҳақида нима дейишга ҳайронман. Жамоамиз футболчиларнинг ҳаракатларидан, ўйинга бўлган муносабатидан қониқиш ҳосил қилмадим. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилаётган жамоа учун бу - ақлга сиғмайдиган натижа. Мураббий сифатида "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳозироқ ўйиндан сўнг жамоа билан учрашув давомидаги ҳар бир вазичтни таҳлил қиламиз.

- Бугун "Турон"га омад етишмади деб ҳисобласа бўладими?

- Йўқ, мен бундай ўйламаган бўлардим. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Агар майдонда ҳаракат қилсангиз, кейин натижа бўлади. Биласизми, агар имкони бўлганида биринчи бўлимдан сўнг 2 нафар футболчини майдонда қолдириб, қолган барчасини захирага олган бўлардим. Клуб раҳбарияти ҳамма шароитни яратиб бераяпти. Мухлисларнинг шунча эътиборига мос футбол ўйнаш керак. Ўйнай олмаса, демак бу - футболчида характер йўқлигидан далолат беради.

- Жамоа асосан узун узатмаларга таяниб ўйнади. Қисқа узатмалар билан рақиб ҳимоясини ёриб кириш мумкинмиди?

- Бўлар эди, ўйинни кўриб таҳлил қиламиз. Голдан сўнг жамоамиз ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Узун узатмалар асосидаги ўйин жамоада ўзига бўлган ишонч йўқотилса ташкил этилади. Голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

- Хумоюн Муртозаевда ўйинни ўзига оладиган даража бор. Лекин сўнги 2 та турда унинг ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Футбол ўйнаш учун ҳоҳиш керак. Майдонга чиққандан сўнг фақат кўрсатмага асосланиб футбол ўйнаса ўсишдан тўхтайди. Бир нарсага ҳайрон қоламан, қандай қилиб киши футболчилик касбини танласаю, сиз уни югуришга мажбурлашингиз керак? Ахир у ўзининг севган касби-ку! Мен шунақа ўйлайман. Тўғри, ундаги жараён 2 та ўйиндан буён кузатилмоқда. Агар бизда имкон бўлганида Муртозаевни ҳам алмаштирган бўлардим.

- Бобур Қосимовда жароҳат борлигини биламиз. У қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Бизда Бобур Қосимовдан ташқари Аслиддин Тоштемиров, Мирзоҳид Мирзамаҳмудовларда жароҳат бор. Аъзам Алиев ҳам энди таркибга қўшилди. Афсуски, жароҳатда бўлган футболчилар анча муддат бизга ёрдам бера олишмайди, жароҳатлари жиддийроқ.

- Қуръага кўра, биринчи ўйиндаёқ "Хоразм"га дуч келсангиз, реванш олиш мақсадингиз борми?

- Албатта, мураббий сифатида мен шуни истайман. Лекин, буни футболчилар ҳам исташи керак. Футболчи фақат кўрсатмаларга асосланиб ўйнаса, бунда натижа келиши жуда қийин. Балки футболчиларимиз Суперлигага чиқиб бўлдик деган хаёлга боришгандир. Бу борада жиддий гаплашиб оламиз.

- Охирги натижалар қониқарсиз бўлмоқда. Мағлубият мураббийники, истеъфо ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Тўғри, мағлубият мураббийники. Жамоа раҳбарияти менга ишонч билдирса, ишлашда давом этамиз. Агар бошқа мураббий ҳақида ўйлаб кўришса, мен ҳеч қачон қаршилик билдирмайман. Раҳбариятга ишонч миннатдорчилик билдираман. Жамоа учун фойдали бўладиган ҳар бир қарорни икки қўлимни кўтариб қўллаб-қувватлашга тайёрман.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика