UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорвария баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйин оғир ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотди. Бугун ютқазишимиз ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Якуний натижа дуранг билан якунланди.

- "Шўртан" ҳимояси охирги 15 дақиқаликда ишончсиз ҳаракат қилгандек кўринди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бундай демаган бўлардим. Чарчоқ натижасида футболчи ўзини бошқара олмаслиги мумкин. Бугун дарвозабонимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Гол ўтказмасак, ҳимоя ва дарвоза чизиғи яхши ўйин кўрсатган ҳисобланади.

- Жамоангиз бугун ўз мақсадига эриша олмаганига сабаб нима бўлди?

- "Хоразм" яхши шаклланган жамоа. Ўз мухлислари қаршисида ўйнаган жамоа билан майдонда осон бўлмайди. Вазиятларимиз ҳам бўлди албатта.

Такрорлайман, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

- Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда энг кўп гол урган ҳужумчи саналади. Ўзбекистонда шу каби кўп гол урадиган ҳужумчиларни кўраяпсизми?

- Ўзбек футболида сўнги йилларда эътибор анчайин кучли. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак. Ўйин вақтида қандай очилиши, қайси услубдаги зарба гол билан якунланиши ҳақида тушунчалар бериб борилиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика