UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  26 20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  14 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  240 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  18 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4

Анвар Бердиев: "Ким халақит берарди? Рақиб жамоа албатта" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ким халақит берарди? Рақиб жамоа албатта"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хоразм

Темур Исмоилов - 72'

Про лига. 2-тур

20/03/2024, 15:45

1
:
2
Тугади

Шўртан

Улуғбек Худойбердиев - 13', Шаҳбоз Нуриддинов - 46'

45'
90'
72'  Темур Исмоилов
72'  Шерзод Ғуломжонов
13'  Улуғбек Худойбердиев
24'  Муҳриддин Зоиров
46'  Шаҳбоз Нуриддинов
46'  Миржалол Жумаев
69'  Нодирбек Мукаров

Ўйин ҳақида

"Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун мезбонлар иккинчи рақам остида ўйнаб, алдамчи услубда ҳаракат қилишини тахмин қилгандик. Тайёргарлигимиз ҳам шунга мос бўлганди. Бироқ, майдонда тайёргарликка мос ўйин кўрсатиб бера олмадик.

- "Шўртан"да молиявий ҳолат қандай? Жамоага Суперлига вазифаси қўйилганми?

- Жамоамиздаги молиявий ҳолат бўйича гап-сўз бўлиши мумкинмас, барчаси яхши. Олдимизга раҳбарият томонидан Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз, ҳали олдинда ўйинлар етарлича бор.

- "Шўртан" бугун ўз ўйинини кўрсата олмаслигига нима халақит берди?

- Нима халақит берарди, рақиб жамоада. "Хоразм" халақит берди.

- "Хоразм" ва "Шўртан"нинг ўйин услубида ўтган мавсумдагидан қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Бошқа жамоа ҳақида гапириш ниятим йўқ. "Шўртан"да ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Футболчи майдонга тушганида ҳакам ўйинни тугатгунига қадар борини бериб ўйнаши керак. Бугун бизнинг футболчилар ўз даражаларига мос ўйин кўрсатиб бера олишмади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика