UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  17

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Футбол мухлисларини Про лига мавсуми бошлангани билан табриклайман. Очилиш учрашувида "Шўртан" майдонида меҳмон бўлдик. Биринчи галда уларни ғалаба билан табриклайман. Энди ўйин ҳақида нима дея оламан? Биринчи бўлимда бизнинг боллар курашларда ютқазгандек кўринди. Ўйинни яна қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз.

Жорий мавсумдаги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун жамоамиз бошлиқларига раҳмат айтиб қоламан. Улар бизга барча шароитларни яратиб беришмоқда. Бу биринчи баҳс, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриб мухлисларни ва жамоамиз раҳбарларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоада молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Аслида режамиз иккинчи рақам остида ўйнаш эди. Лекин, тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин олдинга ўтишдан бошқа чорамиз қолмаганди. Аҳамият берган бўлсангиз иккинчи бўлимда гол уриш учун ҳужум чизиғи вакилларини алмаштирдик. Футболда ютиш учун гол уриш керак. Гол урмасангиз бирор нарсага эриша олмайсиз.

Бош мураббийни кайфияти йўқлиги боис матбуот анжуманига мен кирдим. Рақиб иккинчи голни урганидан кейин хотиржамликка берилди. Шундан фойдаланиб босимни кучайтирдик",- дейди Анвар Бердиев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика