UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм"га қарши ўйин оғир ўтишини билардик. Майдонга мослашиш жараёнидан ўтиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятларни яратдик. Мезбонларда вазиятлар камроқ эди, аммо улар иккита имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетишди. Ўзимизнинг ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди ва қайсидир маънода "Хоразм" ҳужумчисининг гол киритишига кўмаклашиб юборди.

- Яйпандаги ўйиндаги "Хоразм"нинг ғалабасига тасодиф деб баҳо бергандингиз. Бугун мезбонлар тактик ва жисмоний жиҳатдан устунлик эвазига ғалабага эришдиларми?

- Мен бундай ўйламаган бўлардим. Ўйин давомида кўрдингиз, вазиятлар бизда кўпроқ эди. Аммо футболда шундай, сен урмасанг сенга уришади. Айнан ўтган ўйинда хатога йўл қўйган ҳимоячимиз ўрнида ўйнаган ҳимоячи рақиб ҳужумчисига иккита гол "совға" қилди. Биргина футболчини айтмаса, жамоамиз вакилларининг бугун кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.

— Ҳумоюн Муртозаев нега қайдномага киритилмади? 

— Муртозаев машғулотлар вақтида жароҳат олди ва биз уни Хоразмга олиб келишни лозим топмадик.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика