UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Анвар Бердиев: "Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Истиқлол" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Ўйиндан олдин бизга осон бўлмаслигини билардик. Жамоамиз жорий мавсумда бир маротаба тарқалиб кетиб яна қайтадан тикланди. Натижада кўп футболчиларимиз жамоани тарк этди. Жамоада бор футболчилар билан Про лигадаги иштирокимизни давом эттирдик. Менимча ёмон натижалар қайд этмадик. Кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қилгандик. Қайсидир жойда омад етишмади. "Динамо" билан ўз майдонимизда ўтган учрашувда охирги сонияларда гол ўтказиб қимматли очкони қўлдан бой бердик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Биз учун бу катта дарс бўлди. Футболчилар бугун беш соат йўл юриб келиб баҳсда ғалаба қозонишди.

Рақибни биламиз паслар билан ўйнайди. Менга энг ёққан нарса Про лигада ўткинчи ўйинларни йўқлиги. Мана "Оқ-тепа" аввалги турда "Шўртан"ни мағлуб этди. Ёки сафарда "Хоразм"га ютқазди. Биз мана бугун келиб ғалаба қозондик. Шиддат юқори. Агар шу йўсинда давом этса футболимизда ўсиш бўлади.

Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади. Ҳар бир ўтган баҳс тарих",- дейди Анвар Бердиев.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика