UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  30 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Анвар Бердиев: "Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Анвар ака, бугун жамоангиз учун қийин ўтган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугунги ўйин дерби мақомига мос тарзда ўтди. Учрашув давомида бизга кўринишича, "Нефтчи" жамоаси ўзи яратган имкониятлардан фойдаланиб голлар урди. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман.

- Ўйин соат 14:00 да, тушлик вақтидан кейин бошланганлиги натижага ўз таъсирини кўрсатдими?

- Энди балким бунинг ҳам таъсири бўлгандир. Йигитларда бир ланжлик холати кузатилди. Лекин барибир мағлубиятга бу баҳона бўла олмайди. Чунки "Нефтчи" ҳам айнан шу вақтда ўйнади. Очиғини айтганда, бугун жамоамиз футболчиларининг кўзида иштиёқ кўрмадим. Мен тушунаман, футболчи майдонга тушганида ўйини қовушмаса, иштиёқ йўқолиб қолиши мумкин. Лекин майдонга тушгандан кейин астойдил ҳаракат қилавериш керак. Бундай футбол ўйнаш керак эмас. Футболчи майдонда "ўхшаса ўхшаб қолар" қабилида ҳаракат қилиши керак эмас.

- Бугунги учрашувдаги ҳакамлик борасида фикрларингиз қандай?

- Энди ҳакамлар ишини кузатиб баҳо берадиган махсус қўмита бор. Ўйин давомида, ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда рақиблар Элёр Мамасолиевни ўз жарима майдонлари ичида йиқитишди. Тўғриси, бизга ўша вазиятда 11 метрлик жарима тўпи белгилаш учун асос бордек кўринди. Ўйин видеосини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз албатта. Лекин, яна бир бор айтаяпман, ҳакамлар ишига баҳо берадиган махсус қўмита бор.

- Ўйин жараёнида кўрдик, бизга иккита вазиятда пенальти бордек кўринди. Сиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз, футболни биздан кўра яхшироқ ҳис қиласиз. Шу вазиятларга изоҳ бера оласизми?

- Айтиб ўтдим, ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда рақиблар Элёр Мамасолиевни йиқитишди. Балки шу вазият учун пенальти белгиласа бўларди. Энди ҳозир ўйиннинг видеотакрорини кўриб чиққанимиздан сўнг бу борада аниқ фикр беришим мумкин. Лекин айнан шу вазиятларга ёпишиб олиш ҳам нотўғри бўларди. Имкон борми, ўйиндан ҳам уриш керак. Биз ҳужумларни якунлашда оқсаяпмиз. "Истиқлол" ПРО-Лигада энг кам урган жамоалардан бири бўлиб турибди.

-Учрашув якунланишига оз фурсат қолганда олдинги чизиқда ўйнайдиган футболчиларни тушириб 3 ҳимоячи билан ўйин услубига ўтдингиз? Сизнингча, бу қарор қанчалик тўғри бўлди?

- Жамоаси мағлуб бўлаётган ҳар бир мураббий ўйинни қутқариб қолиш учун ҳар қандай чораларни амалга оширишга уринади. Ютқазаётган жамоа олдинга интилади, ғалаба қозонаётган жамоа бир оз ортга сурилган холда ўйнаши мумкин. 0:1 ёки 0:2 ҳисоби барибир мағлубият. Ўйинни қутқариб қолиш учун ҳужумчиларни майдонга туширдим, лекин бу жамоамиз фойдасига ишламади.

- Фирдавс Асадовнинг эрта заҳирага олиниши унинг биринчи бўлимда қулай имкониятдан фойдалана олмаганлиги билан боғлиқми?

- Йўқ, бунга боғлиқлик жойи йўқ. Фирдавс Асадовни жамоага жалб этгантмизда унинг жисмоний имкониятлари тўлақонли талабга жавоб бера олмасди, шу сабаб уни заҳирага олдик. Энди бизда қисқа фурсат ичида жамоани шакллантириш бошқа вариант ҳам, бунинг устига вақт ҳам йўқ эди. Барчага маълум, жамоамизни 6-7 нафар асосий таркиб футболчилар тарк этишди. Шундан келиб чиққан холда тезкорлик билан таркибимизга ўзимиз аввалдан билган футболчиларни жалб этдик.

- Анвар ака, янгиланган таркибга эга бўлса ҳам “Истиқлол" ёмон ўйин намойиш этаётгани йўқ. Бугунги кунда таркибга жалб этилган футболчиларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Энди истасак-истамасак бор футболчилар билан ўйнашга мажбурмиз. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб бораверади. Мен жамоамиз футболчиларига ишонаман, ҳали олдинда ўйинларимиз бор. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб мухлисларимиз хурсанд қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика