UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  7 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  13 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  17

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси устидан қозонилган ғалабани жонкуяр мухлисларимизга ва бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз. Футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. "Бухоро" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи вакиллари "Бухоро" жамоаси тўпурари Рўзимбой Аҳмедовга гол уриш имконини беришмади. Бу бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Бизнинг олдимизда ўз мақсадимиз бор. Ҳар бир ўйинга ана шу мақсад асосида тайёргарлик кўрамиз. Масалан "Бухоро"га бошқа, "Арал Самали" ёки "Хоразм"га бошқача тайёргарлик кўрмаймиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Албатта, Рўзимбой Аҳмедов ҳозирда Про-лига тўпурарлари сафида бормоқда. Бу борада у жамоамиз ҳужумчиси Хумоюн Муртозаев билан рақобат олиб бормоқда. Шу боис ўйинга тайёргарлик вақтида бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

- Ёзги танаффус вақтида жамоанинг қайси чизиқларига янги футболчиларни жалб этмоқчисиз?

- Ҳозир танаффусга қадар яна битта тур учрашувини ўтказамиз. Шундан сўнг селекция ишлари ҳақида ўйлаб кўришга фурсатимиз бўлади. Бу борада клубимиз раҳбарияти билан келишган холда қарор қабул қиламиз. Бизда ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режаси бор.

- Жамоада яхши ўйин намойиш этаётган футболчиларга Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборишларинг мумкинми?

- Биз таркибни мавсум аввалида тузганмиз. Ҳозирда ҳар бир футболчимиз жамоамиз учун зарур. Бизда барча футболчиларимиз билан шартномалар мавжуд. Шундан келиб чиқсак, ҳозир биз яхши ўйин кўрсатаётган футболчиларни қўйиб юбора олмаймиз.

- "Бухоро" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- "Бухоро" жамоаси бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда. "Бухоро" таркибида кучли футболчилар жам бўлган кучли жамоа. Навбатдаги ўйинларга "Бухоро"га омад бўлишини тилаб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика