UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Анвар Бердиев: "Футбол шунақа, ўз имкониятидан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозонади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Футбол шунақа, ўз имкониятидан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозонади"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Турон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Бухоро" аҳлига алоҳида салом йўллайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, оддий бўлмаган баҳсда ғалабага эришдик. "Ғиждувон" жамоаси уй ўйинларида жуда яхши ҳаракат қилади. Футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Бугунги ғалабани узоқ масофа босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз. Ўйлайман-ки, бугун улар жамоамиз кўрсатган ўйиндан хурсанд бўлишди. 

- Белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак бунга етарлича асослари бўлган. Вазиятга яқинроқ жойда эдим, менга ҳам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилгани яққол кўринди. Фикримча, пенальти 100% ҳақли белгиланди.

- "Ғиждувон" жамоасидан шундай ўйин кутганмидингиз?

- "Ғиждувон" билан уйда ўйнаганимизда ҳам қийинчиликларга дуч келгандик. Жамоа таркибида тажрибали футболчилар етарлича. Фикримча, "Ғиждувон" турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда турибди. Ўйлайман-ки, жамоанинг ғалабалари ҳали олдинда. Кейинги ўйинларда "Ғиждувон"га омад ёр бўлиши тилайман.

Қўшимча фикрларим? Мен "Бухоро"да бирмунча вақт ишлаганман, уларнинг нон-тузини еганман. Бухоро вилояти жамоаларига ҳамиша омад ва ғалабалар ёр бўлишига тилакдошман.

- Бугун "Ғиждувон"дан Яйпанда бўлиб ўтган ўйин каби қаршилик кутганмидингиз?

- "Ғиждувон" билан уйда ўйнаганимизда мавсум эндигина бошланганди. Бу вақтда ҳоҳлайсизми, йўқми, жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади. 7-8 турларга келиб жамоалар ўртасидаги фарқ сезила бошлайди. Демоқчиман-ки, шу каби сабаблар туфайли биз уйда "Ғиждувон" билан ўйинда қийинчиликларга дуч келганмиз. Такрор айтаман, жамоа сафида тажрибали футболчилар етарлича. "Ғиждувон" олдинда ҳали кўп жамоаларга бошоғриқ бўлади. Футбол шунақа, имкониятдан унумли фойдаланган жамоа ютади. Бугунги ғалабамизнинг сабаби ўз имкониятларимиздан тўғри фойдаланганимиз бўлди деб ўйлайман.

- Хумоюн Муртозаев айни дамда Про-лига тўпурари ҳисобланади. Унга Суперлига жамоаларидан таклифлар бўлаяптими?

- Бу саволни ўтган матбуот анжуманида ҳам беришди. Бизга нафақат Хумоюн Муртозаев, балки жамоанинг ҳар бир футболчиси алоҳида қадрли. Футболчиларимизнинг клуб билан шартномаси бор ва уларни қўйиб юбормоқчи эмасмиз.

Ҳали олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиз йўқ. Олдинда бизни кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушиб зиммамиздаги масъулиятли вазифани адо этишимиз керак. Мавсумнинг ярми ҳали олдинда. Ҳар бир ўйинни охирги имконият деб ҳисоблаган холда майдонга чиқамиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ ва мен бунга йўл қўймайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика