UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  5 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Анвар Бердиев: "Футбол шунақа, ўз имкониятидан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозонади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Футбол шунақа, ўз имкониятидан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозонади"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Турон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Бухоро" аҳлига алоҳида салом йўллайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, оддий бўлмаган баҳсда ғалабага эришдик. "Ғиждувон" жамоаси уй ўйинларида жуда яхши ҳаракат қилади. Футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Бугунги ғалабани узоқ масофа босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз. Ўйлайман-ки, бугун улар жамоамиз кўрсатган ўйиндан хурсанд бўлишди. 

- Белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак бунга етарлича асослари бўлган. Вазиятга яқинроқ жойда эдим, менга ҳам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилгани яққол кўринди. Фикримча, пенальти 100% ҳақли белгиланди.

- "Ғиждувон" жамоасидан шундай ўйин кутганмидингиз?

- "Ғиждувон" билан уйда ўйнаганимизда ҳам қийинчиликларга дуч келгандик. Жамоа таркибида тажрибали футболчилар етарлича. Фикримча, "Ғиждувон" турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда турибди. Ўйлайман-ки, жамоанинг ғалабалари ҳали олдинда. Кейинги ўйинларда "Ғиждувон"га омад ёр бўлиши тилайман.

Қўшимча фикрларим? Мен "Бухоро"да бирмунча вақт ишлаганман, уларнинг нон-тузини еганман. Бухоро вилояти жамоаларига ҳамиша омад ва ғалабалар ёр бўлишига тилакдошман.

- Бугун "Ғиждувон"дан Яйпанда бўлиб ўтган ўйин каби қаршилик кутганмидингиз?

- "Ғиждувон" билан уйда ўйнаганимизда мавсум эндигина бошланганди. Бу вақтда ҳоҳлайсизми, йўқми, жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади. 7-8 турларга келиб жамоалар ўртасидаги фарқ сезила бошлайди. Демоқчиман-ки, шу каби сабаблар туфайли биз уйда "Ғиждувон" билан ўйинда қийинчиликларга дуч келганмиз. Такрор айтаман, жамоа сафида тажрибали футболчилар етарлича. "Ғиждувон" олдинда ҳали кўп жамоаларга бошоғриқ бўлади. Футбол шунақа, имкониятдан унумли фойдаланган жамоа ютади. Бугунги ғалабамизнинг сабаби ўз имкониятларимиздан тўғри фойдаланганимиз бўлди деб ўйлайман.

- Хумоюн Муртозаев айни дамда Про-лига тўпурари ҳисобланади. Унга Суперлига жамоаларидан таклифлар бўлаяптими?

- Бу саволни ўтган матбуот анжуманида ҳам беришди. Бизга нафақат Хумоюн Муртозаев, балки жамоанинг ҳар бир футболчиси алоҳида қадрли. Футболчиларимизнинг клуб билан шартномаси бор ва уларни қўйиб юбормоқчи эмасмиз.

Ҳали олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиз йўқ. Олдинда бизни кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушиб зиммамиздаги масъулиятли вазифани адо этишимиз керак. Мавсумнинг ярми ҳали олдинда. Ҳар бир ўйинни охирги имконият деб ҳисоблаган холда майдонга чиқамиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ ва мен бунга йўл қўймайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика