UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман"

Бир оз аввал сайтимизда шу кунга қадар "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Анвар Бердиев эндиликда Бухоро вилоятининг "Бухоро" клубида фаолият юритиши ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Сайтимиз мухбири мураббий билан боғланиб мазкур масалага ойдинлик киритган, "Бухоро" клубига ўтаётгани ҳақида Бердиев томонидан тасдиқланганди. Билишимизча, Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббий сифатида эмас, балки жамоанинг бош мураббийи Даврон Файзиевга яқиндан ёрдам бериш учун бормоқда. Қуйида мураббий билан ташкил этилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Анвар ака, бизга етиб келган маълумотларга кўра, эндиликда "Бухоро" жамоасида фаолият юритар экансиз, бу ростми?

- Ҳа, тўғри. "Бухоро" клубидан менга таклиф бўлди ва узоқ вақт ўйлаб кўрган холда ушбу таклифни қабул қилдим.

- Айтингчи, "Истиқлол"дан кетиб "Бухоро"га ўтишингизнинг сабаби нима?

- Тўғрисини айтганда, "Бухоро" жамоасидан тушган таклифни туғилиб ўсган юртимга яқинроқ бўлиш учун қабул қилдим. Бу борада оилам билан маслаҳатлашиб шу қарорга келдик.

- "Бухоро" клубига бош мураббий сифатида бораяпсизми?

- Йўқ, бу жамоага ёрдамчи мураббий сифатида кетаяпман. Айни дамда жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ҳисобланади. У инсонни яхши биламан, бир-биримизни яхши тушунамиз. Биргаликда ишлаб насиб бўлса янги мавсум якунида "Бухоро"ни Суперлигага қайтармоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика