UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбасининг йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  0 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  0 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  7 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  2 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиқарли ва қийин учрашув бўлди. Жамоамиз қайтадан шаклланганида айтиб ўтгандим, мусобақада осон учрашув бўлмайди. Барча жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан кураш олиб боришади. Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

Бизга қийинчилик туғдирган яна бир холат қолдирилган учрашувлар эвазига тиғиз тақвимга дуч келдик. Футболчиларимизга бугун кўрсатган ўйинлари миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиб майдонда ўз ўйинини намойиш этиш осон иш эмас. Шуни ҳис қилган холда йигитлар билан бугунги беллашувга тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлди, якунда ғалаба қозондик. "Хоразм" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Ҳозир мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Динамо" билан 2 очколик фарқ бор. Нима деб ўйлайсиз, "Истиқлол" юқори тўртликка чиқа оладими?

- Энди футболда олдиндан бирон нарсани айтиб бўлмайди. Имконият борми, охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Юқори тўртликка чиқишимиз рақиблар томонидан қайд этиладиган натижага ҳам боғлиқ. Навбатдаги "Оқ-тепа"га қарши ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Бу ўйинга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз ва биз учун ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика