UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  20 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  14 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про лига иккинчи туридан ўрин олган "Динамо" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг фарғоналиклар мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо" ўтган турда мағлубиятга учрагани учун биз билан ўйинда ҳужум қилишини ва кўпроқ олдинга чиқишини билгандик. Бизга омад кулиб боқди десак ҳам бўлади. Болларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо" жамоасига ҳам яхши ўйин учун раҳмат айтиб қоламан. Кейинги ўйинларда уларга омад тилаб қоламан.

Футболда ҳар доим ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш керак. Кубокда бу жамоага ютқазганимиздан кейин "Динамо" жамоасини ўйинларини таҳлил қилдик. Болларга керакли кўрсатмаларни бердик. Улар берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Менмча, ҳозирда қайси жамоа тўлиқ тайёр бўлиб майдонга тушса ғалаба қозониши мумкин.

Бу йил ҳам мақсадимиз ўзгармаган. Суперлигага чиқиш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кўряпсиз, бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Қизиқарли кураш кечмоқда. Суперлига йўлланмаси учун барча охиригача курашди.

"Истиқлол" жамоаси асосан ҳимоядан ўйин қилади. Уйимизда ўтказилган кубок ўйинидан кейин "Динамо"ни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Бугунги ўйинга қўллаган тактикамиз иш берди деб ўйлайман",- дейди Анвар Бердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика