UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  20 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  9

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про лига иккинчи туридан ўрин олган "Динамо" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг фарғоналиклар мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо" ўтган турда мағлубиятга учрагани учун биз билан ўйинда ҳужум қилишини ва кўпроқ олдинга чиқишини билгандик. Бизга омад кулиб боқди десак ҳам бўлади. Болларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо" жамоасига ҳам яхши ўйин учун раҳмат айтиб қоламан. Кейинги ўйинларда уларга омад тилаб қоламан.

Футболда ҳар доим ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш керак. Кубокда бу жамоага ютқазганимиздан кейин "Динамо" жамоасини ўйинларини таҳлил қилдик. Болларга керакли кўрсатмаларни бердик. Улар берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Менмча, ҳозирда қайси жамоа тўлиқ тайёр бўлиб майдонга тушса ғалаба қозониши мумкин.

Бу йил ҳам мақсадимиз ўзгармаган. Суперлигага чиқиш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кўряпсиз, бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Қизиқарли кураш кечмоқда. Суперлига йўлланмаси учун барча охиригача курашди.

"Истиқлол" жамоаси асосан ҳимоядан ўйин қилади. Уйимизда ўтказилган кубок ўйинидан кейин "Динамо"ни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Бугунги ўйинга қўллаган тактикамиз иш берди деб ўйлайман",- дейди Анвар Бердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика