UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  4 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3

Анвар Бердиев: "Аввал вазиятни кўриб чиқинг, кейин саволингизга жавоб бераман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Аввал вазиятни кўриб чиқинг, кейин саволингизга жавоб бераман"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Шўртан" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Шогирдларим борини бериб, ҳаракат қилди. Кичик хатолар иккита гол ўтказиб юборишимизга сабаб бўлди. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги вазифаси қандай?

- Жамоа вазифаси — ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Иккинчи давра аввалида ўзимизга керакли футбочилар билан таркибни кучайтирдик. Рақиб жамоага ҳам Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бугун кўп жабҳада ютқазмадик, юқорида айтганимдек, кичик хатолар гол юзага келтирди. 

- "Шўртан"нинг кўпгина футболчисини майдонда тиббий ёрдамга муҳтож ҳолатда кўрдик. Бу ўйинчиларнинг жисмоний тарафдан яхши ҳолатда эмаслигидан далолат берадими ёки ўйин қўпол тарзда ўтганлигиданми?

- Сиз иккинчи голидан кейин кўрдингизми вазиятни?

- Тўғрисини айтаман, ўша вазиятни кўрмай қолдим...

- Аввал ўша вазиятни кўриб чиқинг, кейин менга шу саволни берасиз. Мен эса саволингизга жавоб бераман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика