UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  28 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  60 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  18

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди” Янгиликлар

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Про лига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз ва тенг курашлар остидаги беллашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, балки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар охиригача курашди. “Бухоро” билан баҳсдаги натижани эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Жамоангиз “Бухоро”га қарши баҳсда бўш ҳаракат қилдими ёки берилган кўрсатмаларни бажара олишмаяптими?

- Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, вазиятларни тахлил қиламиз. Шуни айта оламанки, йигитлар ҳаракат қиляпти. 

- Иккинчи пенальтини ҳам Муртозаев тепаман деганмиди?

- Бизда штатли пенальтилар бор. Булар Муртозаев, Абдураимов ва Авиловлар. Қайси бири биринчи ўзига ишонмаса, улардан бири бундан фойдаланарди. Ўйиндан кейин фойдалана олмаган пенальтисини сўраганимда, у ўзига ишониб, йўналишни ўзгартирдим деди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони омадли чиқди. Ишонаманки, Муртазаев ҳали кўплаб голлар уради ва мавсум тўпурари бўла олади. 

- Бугун жамоанинг икки нафар футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Жамоамиз шифокори билан гаплашиб кўрамиз. Билишимча, Дониёр Исмоиловнинг бошидан олган жароҳати бироз жиддийроқ шекилли. Абдуғани Камолов ва Сардор Тельяков ҳам шундай ҳолатга тушди. Эътибор берган бўлсангиз, бугун мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳар бир мураббийнинг ўйинга бўлган режаси бўлади. Мажбурий ўзгаришлар эса режани ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Лекин майдонга тушганлар ҳам жамоамиз ўйинига ижобий таъсир қилди ва кучайтира олди. 

- Бугунги кунда Аъзам Алиевнинг ҳолати қандай?

- У энди машғулотларга қўшилди. Икки кун давомида умумий машғулотларда иштирок этди. Умид қиламанки, Алиев келгуси баҳсларда жамоага ёрдам беради.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика