Антуан Гризманн “Атлетико”нинг барча даврларидаги энг яхши тўпурарига айланди

Nozimov Nig'monxo'ja
20 дек 2023, 09:17
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча бўлиб ўтган “Хетафе”га қарши учрашувда дубль қайд этишга эришди.

 Шу тариқа, футболчи мадридликлар сафидаги 173-голини урди ва “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. У голлар сони бўйича Луис Арагонесга етиб олди ва Гризманн навбатдаги голи орқали якка пешқадам бўлади.

Антуан жорий мавсум Ла Лига баҳсларида 11 та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com