UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  12 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   8 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  18 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4

Антонио Оливейра: "Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади" Янгиликлар

Антонио Оливейра: "Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади"

Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 1-тур доирасидаги "Насаф" - "Тракторсозий" ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Антонио Оливейра ва футболчи Меҳди Киани иштирок этишди.

"Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Мен бу ўлкага аввал ҳам келгандим. "Насаф" жамоаси ҳақида илиқ гапларни айтишим мумкин. Уларнинг "Истиқлол"га қарши ўйинларидан хабардорман ва адашмасам ўша таркибдан олти нафар футболчи ҳали ҳам жамоа сафидалар. Шунингдек, бош мураббий ҳам ўша. Бизни эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди. Осиё чемионлар лигаси қийин мусобақа ва бу турнирда бир қатор кучли жамоалар иштирок этишади. "Насаф" билан бўладиган баҳс осон бўлмайди. Майдон ҳолати ҳозирда идеал даражада дея олмайман. Ноқулай об-ҳаво эртага иккала жамоага ҳам қийинчиликлар туғдириши табиий. Шунга қарамай яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дея ўз сўзини бош мураббий бошлади.


Меҳди Киани: - "Насаф" жамоасини имкон қадар яхши ўрганиб чиқдик. Бу жамоа кучли клублардан бири саналади. Эртанги учрашув ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамият касб этади. Ўйлайманки, биз ортга яхши кайфиятда йўл оламиз.


- "Насаф"ни қай даражада ўргана олдингиз?

- Ўзбекистон жамоалари ҳар доим кучли ҳисобланиб келишган. Ўтган ҳафтада "Бунёдкор" "Ал Жазира"ни мағлуб этиб гуруҳ босқичига ўтгани ҳам фикримга тасдиқ бўла олади. Қайтариб айтаман, эртага бизни қийин синов кутиб турибди.


- Жамоа ОЧЛда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Авваламбор биз гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлашимиз керак. Кейинги босқичда эса Жанубий Корея ва Япониядан бир қатор кучли жамоалар билан тўқнаш келиш мумкин. Ҳозирги асосий вазифамиз гуруҳдан чиқиш.


- Сиз ўз вақтида Португалиянинг "Бенфика" жамоасида фаолият юритгансиз. Сўрамоқчи бўлганим, португалиялик футболчиларни ҳам "Тракторсозий" жамоасига таклиф этиш режаси борми? Клубнинг молиявий аҳволи бунга йўл қўядими?

- Мени ёшим ўтиб бормоқда. Сизларнинг ичингизда ёшлар кўп экан ва мени аввалги фаолиятим ҳақида билишингиздан хурсанд бўлдим. Тўғриси, ҳали жамоага Португалиядан футболчи таклиф этиш фикри ҳаёлимга келгани йўқ. Аниқроғи, бу нарса режамизга кирмаган.


Шаҳбоз Беғамов 

Қарши шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика