Антонио Конте: "Ювентус" 10та бўлиб ҳам охиригача курашди"

Narzulla Saydullayev
26 янв 2014, 11:16
«Ювентус» бош мураббийи Антонио Конте «Лацио»га қарши ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
— Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам охиригача курашдик. Аммо натижадан қониқмадик, сабаби «Ювентус» ғалаба қозонмоқчи эдик. Бизнинг фалсафамиз фақат ғалаба қозонишдан иборат. Ғалабали сериямиз якунига етганидан барча хафа. Жамоам охиригча курашди ва «Лацио»дан бир очко олди, - дейди Конте туринликлар расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда Турин клуби посбони Буффон 24-дақиқада қизил карточка олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net