Антонио Конте трансферлар учун 120 миллион евро ишлатади

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 11:40
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум арафасида трансферлар учун раҳбариятдан 120 миллион евро қабул қилиб олади.

"Football Italia" хабарига кўра, миланликлар раҳбарияти трансферлар сиёсатини Антонио Контенинг ўзига қўйиб беради.

Ундан ташқари, Конте "Интер"дан бир неча футболчиларни кетказиб юбориши ҳам керак бўлиб турибди.

Олдинроқ "Интер" Эдин Жеко ва Александр Коларовларни ўз сафига қўшиб олиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia