UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

Антонио Конте операция қилинади Янгиликлар

Антонио Конте операция қилинади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қаттиқ оғриқлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Жамоа устози Премьер-лиганинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборади. Бугун эрта тонгда Конте қорин қисмида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада у операция қилиниб, ўт пуфаги олиб ташланадиган бўлди. Шу туфайли италиялик мутахассис бир неча ҳафта жамоага устозлик қила олмайди. Унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини "шпорлар"ни якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бошлаб тушади.

Клуб расмий баёнот билан чиқиб мураббийга соғлиқ тилади. Ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли унинг олиб ташланишидан кейин тикланиш жараёни бир ой вақтни талаб қилади. 

Конте иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ у 14 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичининг биринчи учрашувида "Милан"га қарши кечадиган сафардаги баҳсни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" "Сан Сиро"га сафар қилишдан аввал "Лестер"ни синовдан ўтказади. Шундан кейин эса жамоани "Вест Хэм" ва "Челси"га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Клуб яқин орада Контенинг операциядан кейинги аҳволи ва Стеллинининг унинг вазифасини вақтинча бажариб туриши борасида расмий маълумот беради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика