

"Бу рақамда ўйнаш имкониятидан миннатдорман. Бу ғурур. Бу чақирув, сабаби 10-рақам "Барса" учун жуда кўп нарсани англатади. Унда Лео Месси, Рональдиньо ва кўплаб буюк ўйинчилар ўйнашган.
"Барса"да бўлган ҳолда барчасига тайёр бўлишинг керак деб ҳисоблайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. 10-рақам босим ўтказади, аммо "Барса"да бўлиш - аллақачон босим демакдир.
Барчамизга катта масъулият юкланган, буни тушунишимиз керак.
Мен ўзимга ишонаман ва майдонга қайтишни, оиламни, мухлисларни ва тикланиш жараёнида менга ёрдам берган барчани стадионда кўриш иштиёқида ёняпман", - дейди Фати.



