UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  0 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  4 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  5 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  9 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим” Янгиликлар

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри Франция чемпионати 21-турида “Страсбург”дан (1:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Маркуш Лопешга нисбатан қўполлик ишлатилганида VAR тизими нимагадир ишламай қолди. Нега бундай бўлди? Ўша вазиятдан салгина ўтиб, тизим ишлай бошлади. Қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг айтишича, фақат ўша вазиятда VAR ишламай қолган. Мен “Монако”га келганимдан буён ҳозирги пайтгача ҳеч қачон ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Сабр косам тўлди, чамамда. 

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик. Айнан ўша вақтда биз гол урдик ва яна пеналти тепишимиз лозим эди. “Монако”га келганимдан буён айтиб келаяпман: биз юқори дивизионда ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Танқидларга эътибор қилмасдан ишлашда давом этишимиз, ҳаммасини қайтадан бошлашимиз лозим. 

Налдо ҳақли тарзда қизил карточка билан жазоланди, чунки у сўнгги ҳимоячи эди. Ўша вазиятда у хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тан олди. У мен жамоада иш бошлаганимдан буён бизга фақат фойда келтираётган эди” дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Монако” матбуот хизмати. 

“Монако” Франция чемпионати 19-туридан сўнг 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. “Страсбург” эса 32 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика