"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент

Sherzod Nurmatov
12 июн 2025, 21:56
"Реал" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд тақдимот маросимида ўзи тарбия топган "Ливерпул"га миннатдорлик билдирди.

"Мен бир умр "Ливерпул"дан миннатдорман ва ҳар доим улардан қарздорман. Мен у ерда 20 йил ўйнадим ва ҳар бир дақиқадан завқ олдим. Мен шунчаки олдинга интилиш вақти келганини тушуниб етдим. Менга Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман. Ҳар икки жамоа вакили бўлиш шарафдир", – деди Трент.

Трент ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca