UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  11 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Англияда катта футбол байрами Янгиликлар

Англияда катта футбол байрами

Теглар :  АПЛПревью
Бугун Англияда Премьер-лиганинг 24-тур беллашувларига старт берилади.

Қуйида АПЛнинг навбатдаги турига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Брайтон" - "Челси"

"Брайтон" ҳозир инқироздалар. Жамоа чемпионатда охирги 9 беллашувда фақат битта ғалабани қўлга киритди ва 6 очко жамғарди. Крис Хьютон шогирдларининг ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди. Жамоа хавфли зонага яқинлашиб қолди.

"Челси"нинг мағлубиятсиз серияси 11та ўйинга етди. Лекин, жамоа ҳудди бугунги рақиби каби инқирозда десак бўлади. Сабаби, Антонио Конте шогирдлари барча мусобақалардаги сўнгги бешта учрашувда фақат дуранг ўйнамоқда. Ғалабасиз серия "аристократлар"ни турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига тушириб юборди.



"Арсенал" - "Кристал Пэлас"

"Арсенал" 2017 йилнинг 22 декабридан бери барча мусобақаларда 7та ўйин ўтказди. Уларнинг фақат биттасида ғалаба қўлга киритилди, 4 дуранг ва 2 мағлубият. "Канонирлар" учун сафарда ютқазиш одатий ҳол бўлиб қолди. Ўтган турда "Борнмут"га ҳисобда олдинда бораётиб ютқазиб қўйган Арсен Венгер шогирдлари 39 очко билан жадвалда 6-поғонада боришмоқда. Камига жамоадан Алексис Санчес кетмоқда. Лекин, жамоа Обамеянг, Малком ва Мхитарян трансферлари устида ишламоқда.

Рой Хожсон "Кристал Пэлас"да яхши ишламоқда. Тажрибали мутахассис "бургутлар"га ғалаба қозонишни ўргатди. Ўтган турда жамоа ишончли ҳимояга эга "Бернли"ни нолга ўйнаб енгди. Хожсон келганидан кейин "Пэлас" 25 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 12-ўрнига кўтарилиб олди.



"Бернли" - "Манчестер Юнайтед"

"Бернли" биринчи даврани фантастик тарзда ўтказганидан кейин охирги бир ойда ўзини йўқотиб қўйди. Шон Дайч шогирдлари сўнгги бор 2017 йилнинг 12 декабрь куни ғалаба қозонишган, уларнинг ғалабасиз сериялари 7та ўйинга етди. "Бернли" охирги ойда ё чемпионат етакчиларига қарши ёки ўша пайтда яхши формада бўлган жамоаларга қарши ўйнамоқда.

"Манчестер Юнайтед" охирги 6 учрашувда 3та ғалабани қўлга киритди ва 3 бор дуроанг ўйнади. "Қизил иблислар" охирги 3та ўйинни умумий ҳисобда 7:0га ютди, МЮ барча мусобақаларда 424 дақиқадан бери гол ўтказмаяпти. Жозе Моуриньо шогирдлари жадвалда ҳамшаҳарларидан кейин иккинчи ўринда боришмоқда ва назарий жиҳатдан ҳали чемпионлик учун умидларини узишмаган.

Бу жамоалар биринчи даврада 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган. Бу сафар манчестерликлар ўшанда йўқотилган очколарни қайтариб олишлари мумкин.



"Вест Хэм" - "Бонмут"


"Лестер" - "Уотфорд"

"Лестер" 2018 йилда ҳамон гол ўтказмай келмоқда. "Тулкилар" 374 дақиқадан буён ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади. Ўтган тур жамоа сафарда "Челси" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтга келиб "Лестер" 31 очко билан АПЛда 8-поғонани эгаллаб туришибди.

"Уотфорд" мавсум стартини яхши бошлаганидан кейин қишки ўйинларда ўзини йўқотиб қўйди.Охирги икки ойдаги омадсиз учрашувлардан кейин "арилар" турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетишди.



"Сток Сити" - "Хаддерсфилд"


"Эвертон" - "Вест Бромвич"


"Эвертон"нинг омадли ўйинлари узоқ вақт давом этмади. "Ирислар" мавсумнинг охирги 4 ўйинини умумий 1:10 ҳисобида бой беришди. Охирги турда Сэм Эллардайс шогирдлари  сафарда "Тоттенхэм"га 0:4 ҳисобида ютқазди. Жамоа 27 очко билан тўққизинчи ўринни банд этишган.

"Вест Бромвич" ўтган турда "Брайтон"ни мағлуб этди (2:0) ва бугунги беллашувга кўтаринки кайфиятда келди. Бу ғалаба "Бромвич" учун АПЛда охирги 21 ўйиндаги биринчиси бўлди. Жамоа 19 очко жамғарган ҳолда 19-ўринда бормоқда.



"Манчестер Сити" - "Ньюкасл"


"Манчестер Сити" ўтган турда ўзининг мағлубиятсиз сериясини барбод қилди. Гвардиола шогирдлари сафарда Клоппнинг "Ливерпуль"ига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўша учрашув ҳозирча 2018 йилнинг энг зўр ўйини бўлиб турибди. Мағлубиятга қарамай, "шаҳарликлар" турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттиришмоқда. Жамоа ҳисобида 62 очко мавжуд.

"Ньюкасл" охиоги тўртта ўйинда мағлуб бўлмай келаяпти. Ўтган дам олиш куни "ҳаккалар" "Суонси" билан очколарни бўлишиб олишди - 1:1. Бенитес жамоаси 23 очко билан хавфли зонадан чиқиб олди.

Жамоалар орасидаги фарқнинг катта эканлиги ва "Сити" ўтган турдаги мағлубиятдан ғазабда эканлигини инобатга олсак, бугун меҳмонларга жуда қийин бўлади.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика