UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  1 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  18 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

ЖЧ-2018. Англия Панамани янчиб ташлади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Англия Панамани янчиб ташлади

ЖЧ-2018нинг 2-тури доирасида Англия - Панама учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу сахифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. АНГЛИЯ ЙИРИК ҲИСОБДА ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

90+4. Арройо чалқанча усулдаги зарба билан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлганди. Бироқ тўп унинг оёғига тушмади.

90+2. Англия яна босим уюштирмоқда. Бироқ уларнинг гол ургиси келмаяпти.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Англия марказдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп барчадан ўтиб кетди ва Вардига бориб тушди. Аммо у зарба бера олмади.

85. Панама яна бир имкониятга эга бўлмоқда. Хавфли жарима зарбаси

82. Стерлингнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

78. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ГОДОЙЙЙЙЙЙЙ!!! 6:1!! Марказдан жаримадан узатилган тўпни захирадан тушган Годой дарвозага йўллади. Бу гол Панама термаси учун ЖЧ тарихидаги илк голи.

77. Учрашувни 43319 томошабин кузатиб бормоқда.

76. ЗАРБАААААААААААА!!! Панама футболчиси Роман Торрес вазиятдан фойдалана олмади.

75. Панама яна ҳужумга ўтди. Чап қанотдан узатилган тўпни Денни Роуз майдондан ташқарига чиқариб юборди.

74. Панама ҳужумга ўтганди. Бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.

72. Огоҳлантириш. Мурильо Стерлингни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

70. Англияда ўзгариш. Триппер ўрнига Денни Роуз.

69. Панамада ўзгариш. Барсенас ўрнига Балой, Гомес ўрнига Арройо.

66. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТ!!!! Авила Англия посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

62. Ўзгариш. Годой ўрнига Авила.

62. Ўзгариш. Кейн ўрнига Варди, Лингард ўрнига Делф.

61. ГОООЛЛЛЛ! Кейннинг зарбаси рикошет билан голга айланди.

60. Иккинчи бўлим анчагина зерикарли ўтмоқда. Қора қилиб ёзилган дақиқа бўлмади ҳали.

58. Англия ҳужумга ўтганди. Бироқ Триппер оффсайдда қолиб кетди.

55. Хендерсоннинг узоқ масофага тўп узатганди. Бироқ Стерлинг тўпга етиб бора олмади.

53. Панама рақиб дарвозасин олдида кичик босим уюштиришга ҳаракат қилди. Аммо ўхшамади.

51. Панамада яхши имконият бўлди. Бироқ улар бурчак зарбасидан фойдалана олишмади.

49. Панаманинг кетидан Англия тезкор қарши ҳужумга ўтди. Раҳим Стерлинг дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиши мумкин бўлган бир вақтда посбон тўпги улгурди.

48. Эдгар Барсенес ҳужумга ўтди. Бироқ у жарима майдончаси ичида ноаниқ пас ўйнади.

47. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларини инглизлар яхши бошлашди. Биринчи бўлимда бошқача ҳол бўлганди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! КЕЙНННННН!!! 5:0.

45. Огоҳлантириш. Фидель Эскобар.

44. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИ!!!! СТОУНЗНИ ЙИҚИТИШДИ!!

42. Ҳакам видеотакрорлардан фойдалангани учун ўйин бироз тўхтаб қолди.

41. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! СТОУНЗЗЗЗЗЗ!!! Англиянинг қойилмақом голи!!! Жаримадан оширилган тўпни Магуайр Стерлингга оширди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Стоунз дарвозага жойлаб қўйди.

39. Англияда яна бир вазият. Жарима зарбаси

36. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЛИНГАААААРРРРРДДДДДДДД!!!! Суперголллл!!! У 20 метрлардан тўпни айлантирма услубда тепди. Дарвозабон зарбанинг олдида ожиз қолди.

35. Англия тўпни ўзида ушлаб турибди.

33. Марказдан тўп узатилишидан кейин Магуайр боши билан зарба берди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. Тўп тўрнинг устида бориб тушди.

31. Уокернинг тўп узатишидан кейин Стерлинг дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ ундан олдин дарвозабон тўпга етиб олди.

29. Панама тўпни ўзида ушлаб туриб, позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.

27. Лингард ҳужумга ўтганди. Бироқ у оффсайдда қолиб кетди.

23. Қўполлик ишлатгани учун Лофтус-Чик огоҳлантирилди.

21. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! КЕЙНННННННН!!! У пенальтини аниқ амалга оширди. 2:0!

20. ПЕНАЛЬТТТТТТТТИИИИИИИИИИ!!!! Панамаликлар Лингардни ўз жарима майдончаси ичида йиқитишди. Бу ерда VARсиз ҳам пенальти борлиги кўриниб турганди.

18. Ўйин темпи бироз тушгандек кўринмоқда.

16. ЗАРБААААААААААААА!!! Барсенас тахминан 20 метрлардан чап оёқда айлантирма зарба берди. Бироқ тўп бироз ноаниқ кетди.

12. Панама ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Бироқ тўпни ҳимоячилар қайтарди. Кейинчалик инглизлар яна хато қилишди ва тўпни олдириб қўйишди. Бу сафар ўнг қанотдан оширилган тўпни ҳам панамаликлар эгаллаб ола билмади.

10. Марказда Лингардни йиқитгани учун Армандо Купер огоҳлантирилди.

9. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Стоунз Магуайрнинг бурчакдан оширган тўпидан кейин боши билан дарвозани ишғол қилди, 1:0.

8. Англияда илк хавфли вазият. Бурчак зарбаси.

7. Илқ дақиқаларда Англия ўзига кела олмаяпти. Панама эса босим уюштирмоқда.

6. Панама хавфли ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдончаси ичидан Годойнинг тепган тўпи ноаниқ кетди.

4. Эдгар Баркенас узоқ масофадан зарба берганди. Бироқ зарбага аниқлик умуман етишмади.

2. Илк дақиқалардан Англия ҳужумга ўтганди. Бироқ Жесси Лингард ва Габриэль Гомес ҳаводаги курашда бир-бирига урилиб кетишди. Шу боисдан кичик тўхталиш юзага келди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

Англия

Джон Стоунз - 8', Гарри Кейн - 22', Джесси Лингард - 36', Джон Стоунз - 40', Гарри Кейн - 45', Гарри Кейн - 62'

Чемпионат Мира. Группа G . 2-тур

24/06/2018, 17:00

1
:
6
Тугади

Панама

Абдиел Балой Рамирез Фелипе - 78'

Стадион: Nizhny Novgorod Stadium, 43319 томошабин

Бош ҳакам: Ghead Grisha

45'
90'
8'  Джон Стоунз
8'  Киран Триппьер
22'  Гарри Кейн
24'  Рубен Лофтус-Чик
36'  Джесси Лингард
36'  Рахим Стерлинг
40'  Джон Стоунз
45'  Гарри Кейн
62'  Гарри Кейн
63'  Гарри Кейн (Джейми Варди)
63'  Джесси Лингард (Фабиан Делф)
70'  Киран Триппьер (Дэнни Роуз)
10'  Армандо Купер
44'  Фидель Эскобар
62'  Энибал Годой (Рикарду Авила)
69'  Йоэль Барсенас (Абдиэль Арройо)
69'  Габриэль Гомес (Абдиел Балой Рамирез Фелипе)
72'  Майкл Мурильо
78'  Абдиел Балой Рамирез Фелипе
78'  Рикарду Авила

Англия - Панама 6:1. 43319 томошабин

Гол: Стоунз (9), Кейн (22-пен), Лингард (36), Стоунз (41), Кейн (45-пен), Кейн (61), Фелипе Балой (78).

Англия: 1. Жордан Пикфорд, 2. Кайл Уокер, 5. Жон Стоунз, 6. Гарри Магуайр, 12. Кьеран Триппер (Денни Роуз, 70), 18. Эшли Янг, 7. Жесси Лингард (Фабиан Делф, 61), 8. Жордан Хендерсон, 21. Рубен Лофтус-Чик, 9. Харри Кейн (Жейми Варди, 61), 10. Раҳим Стерлинг.

Панама: 1. Жейми Пенедо, 2. Мишель Мурильо, 4. Фидель Эскобар, 5. Роман Торрес, 15. Эрик Девис, 6. Габриэль Гомес (Абдель Арройо, 69), 8. Жоэль Барсенас (Фелипе Балой, 69), 11. Армандо Купер, 20. Анибал Годой (Рикардо Авила, 62), 21. Хосе Родригес, 7. Блез Перес.

Огоҳлантириш: Армандо Купер (10), Рубен Лофтус-Чик (23), Фидель Эскобар (44), Мурильо (72).

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика