UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

Англия ЛК. "Юнайтед" бу сафар "Брайтон" майдонида қийинчиликсиз ғалабага эришди Янгиликлар

Англия ЛК. "Юнайтед" бу сафар "Брайтон" майдонида қийинчиликсиз ғалабага эришди

Англия Лига Кубогининг 4-босқичи доирасидаги "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Брайтон – Манчестер Юнайтед 0:3

"Фалмер"

Голлар: МакТоминай (44), Мата (73), Погба (80).

Брайтон – Стил, Бернардо, Берн, Уайт, Велтман, Мак Аллистер, Гросс, Жаҳонбаҳш (Мопе, 50), Моламби, Данк, Дьекереш (Троссард, 63)..

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Байи, Диогу Далот, Уильямс, Линделеф, Жеймс (Погба, 69), Мактомини, Мата, Фред (Лингард, 81), ван де Бек, Игало (Рашфорд, 69).

Огоҳлантиришлар: Берн (43)., Велтман (79).

Брайтон

Кубок футбольной лиги . 4-тур

01/10/2020, 00:45

3
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 44', Хуан Мата - 73', Поль Погба - 80'

Стадион: The American Express Community Stadium, 0 томошабин

45'
90'
43'  Дэн Берн
50'  Алиреза Джаханбахш (Нил Мопе)
63'  Виктор Дьекереш (Леандро Троссард)
79'  Йоэл Велтман
81'  Джейсон Молумби (Макс Сандерс)
44'  Скотт Мактоминей
44'  Хуан Мата
69'  Одион Игало (Маркус Рэшфорд)
69'  Дэниел Джеймс (Поль Погба)
73'  Хуан Мата
73'  Донни ван де Бек
80'  Поль Погба
81'  Фред (Джесси Лингард)
86'  Виктор Линделеф

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" чорак финалда!

2-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЛИНГАРДИНЬОООО!!! Катта масофани босиб ўтиб, бир неча футболчини алдаб, Роналдиньо каби рақиб дарвозаси ёнигача келди ва Лингардлиги ёдга тушиб, жуда ноаниқ зарба йўллади.

86. УХХХХ!!! Погбанинг пасидан кейин Далот бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

84. МЮ энди жуда катта устунлик қилмоқда.

80. ПОГБААААААААА!!! Идеал зарба ва нуқта! Тўп устунга тегиб, дарвозага кириб кетди. No chance!

78. МЮ стандартга эга бўлмоқда. Велтманга сариқ. Тахминан 20 метрлар узоқлик. Зарба ва гол учун идеал нуқта.

76. 4 кун олдинги ўйиндан бугунгиси фарқ қилишини айтгандим. Олдинги 3 бўлимдан кўра МЮ бугун иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнамоқда. Шундай ўйинлар орқали жамоанинг ўйинларини, ишончини қайтариб олса бўлади. 

75. МАТАААААА!! У тўпни рақибидан олиб қўйди ва шеригига оширди. Рэшфорд вазиятни ўқий олмади ва ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.

73. ГООООООООООЛЛЛ!!! Ван де Бек қарамасдан тўпни Матага оширди. Хуан эса ўнг оёғида рақиблари оёғини мўлжал қилиб, гол урди!!! Вабше маладес!

68. ХЕНДЕРСОННННН!!! Троссарднинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасига Дин ажойиб реакцияси билан жавоб берди ва тўпни қайтарди!!! Сокин кечаётган бўлиб қайнаши мумкин эди.

64. Фред ва Мата яхши ўйнамоқда. Бири рақиб ҳужумларини қайтармоқда, бири ҳужумларни бошлаб бермоқда.

60. Миттигина Мата клюшкасида шайбани ўйнатиб тургани ҳакамга ёқмади чоғи, баҳайбат рақиби Берн унга қарши фол ишлатди ва ҳакам фол бериб юборди.

58. МЮнинг ўйинини қандай баҳолаш мумкин? Ўртачадан пастроқ, энг пастдан бироз юқорироқ. Паст темпда ўйнамоқда жамоа.

55. МакКалистеееерррр деб бақириб юборадиган зарба бўлмади. Зарба анчагина ноаниқ кетди.

54. Энди "Брайтон" ҳам яхши стандартга эга бўлмоқда.

53. Йўқ, Мата тўпни Фредга қолдирди. Бразилияликнинг зарбасини Стил ушлаб олди.

51. МЮ қулай нуқтадан жарима зарбасига эга чиқмоқда. Тўп олдида Мата.

50. Жаҳонбахш ўрнига Мопе майдонга тушди. Позицион ўзгариш. Кўрамиз, бу қанчалик фойда бераркин.

48. Биласизми, Мата асосий таркибда майдонга тушган сўнгги 12 ўйинида 15та голда қатнашибди)

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Жуда зерикарли ўтган биринчи бўлим тугади.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!! Матанинг жаримадан узатилган тўпига Скотт МакТоминай боши билан зарба бериб, ҳисобни очди!


43. Кичиккина Матани ўтказиб юбориб, уни "наглий ушлаб йиқитгани учун баҳайбат Берн огоҳлантирилди. МЮда стандарт.

41. Яханбахш (инглиз шархловчиси шундай деди) рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ноаниқ.

39. Рус каналдан инглизча каналга олдим. Шархлар ҳам зерикарли((

36. На маъно, на мазмун бор ўйинда. Умид қиламанки, иккинчи бўлим ёзишга арзигулик ўтади.

33. Ниҳоят, кўзларим тўрт бўлиб кутган ҳужум бўлди. Байи эса ҳужумни қайтарди ва ҳужумда фол ишлатилди.

29. Зерикарли, зерикарли, зерикарли...

23. 4 кун олдинги ўйиндан фарқли равишда бугун икки томон ҳам бор кучини майдонга ташламаяпти.

20. Матанинг оёқлари хоккей клюшкасига ўхшайди, тўп эса шайба. Тўп билан шунақанги енгил ўйнамоқдаки, паслар ҳам жуда ажойиб чиқяпти. Энди вазият йўқлигида бу ҳам бир гапда...

18. ИГАЛОООООО!!! Матанинг чиройли пасидан кейин Одион рақиб посбонини алдаб ўтди ва ўткир бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

13. Бирор хавфли зарба тугул, бирорта хавфли ҳужум кўрмадик. Дастлабки дақиқаларда томонлар бир-бирини ўрганиб олди.

10. "Манчестер Юнайтед" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар икки уринишда қайтариб юборди.

7. Мата марказда икки рақибини алдаб ўтган вақтида Жаҳонбаҳш томонидан "чопилди".

2. Ҳозирча икки томон вакиллари бир бора ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум. Яна "Брайтон" ва яна "Манчестер Юнайтед". Бу сафар бошқача картина, бошқа турнирдаги ўзаро ўйин. Аниқ айтамиз, бугунги ўйин 4 кун аввалгисидан фарқ қилади. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика